Арабларда ёзиладиган зиёфат дастурхонлари
1. Валима – Келин куёв тўйидаги зиёфат дастурхони
2. Хурс – Фарзанд туғилган куни ёзиладиган дастурхон(бу фақат фарзанд туғилганда ёзилиб ҳар йил нишонланилмайди)
3. Иъзор – Хатна қилганда ёзиладиган зиёфат дастурхони
4. Вакирату – Бино ва уй қурганда ёзиладиган зиёфат дастурхони
5. Нақиъату – Мусофир келганда ёзиладиган зиёфат дастурхони
6. Вазимату – Бошга мусибат тушганда ёзиладиган дастурхон
7. Маъдабату – сабабсиз ёзиладиган зиёфат дастурхони
8. Ҳизоқ – фарзанд бир соҳада моҳир бўлганида ёзиладиган дастурхон
Юқорида зикр қилинган зиёфат дастурхонлари орасидаги вазимату - бошга мусибат тушганда ёзиладиган дастурхон бўлиб, Арабларда жоҳилият даврида таъзия ёки бир мусибатга учраса, ўша куниёқ зиёфат уюштиришарди. Ислом дини келиб бу одатни йўққа чиқарди. Чунки бу одат инсоннинг ички туйғуси ва фитратига хилоф ҳисобланади. Инсон яқин одамини йўқотганда қайғу ва ғамга ботади, унинг қалбига ҳеч қанақа хурсандчилик ва зиёфат сиғмайди. Инсониятни шуъурларини ҳам инобатга олган муқаддас динимиз зиёфатнинг бу турини ҳаром қилди. Қолган зиёфат турлари шукрона маъносида бўлгани учун савоб умидида қилинган бўлса ажрга эга бўлади ва бундай ишлар шариатимизда ижобий қабул қилинган.
Одилхон қори Юнусхон ўғли