Давомат- дарс самарадорлигининг маҳсули
20.3.2017 4370


   Истиқлол туфайли ҳозирда ёшларга яратилган имкониятлар, мактаб ва коллежларда кўзнинг қувонтирадиган шароитларни кўриб Яратганга шукрлар айтасан. Ўзбекистон давлат бюджетининг қариб 60%ини ижтимоий соҳаларга йўналтирадиган дунёдаги саноқли мамлактлар сирасига киради. Юртимизда ёшлар таълим олиш учун қабул қилинган дастурга мувофиқ 9+3 сехмаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими ишлаб чиқилди. Афсус, надоматлар билан айтиш мумкинки, шундай шарт–шароитлардан унумли фойдаланмай, кўчаларда фойдасиз нарсаларга машғул бўлиб, мактаб ва коллежларга бормаётган ёшларимиз учраб турибди. Бундайларни кўрганда ачинасан киши. Ахир, биз дунёда фахрлансак арзийдиган ва андоза олса бўладиган олим фозил алломалар ворисларимиз-ку?

   Муҳтарам юртбошимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари чоғида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва вилоят бош имом хатибига дарсларни қолдириб, мунтазам иштирок этмай келаётган талаба ёшлар билан суҳбатлар ўтказишга доир кўрсатмалар бердилар. Ушбу кўрсатмалар асосида диний ходимлар тадбирлар амалга ошириб келмоқдалар.
Ахир биз, жаҳон цивилизациясига ҳиссаларни қўшган олимларга бешик бўлган юрт авлодлармиз–ку? Хатто момолармиз илм шу қадар рағбатли бўлишган-ки, бешикдаги гўдакларни илм мажлисига олиб чиқиб қўйиб “илм қўлоғига кирсин”- деб яхши ният қилишган. Дунёда бизни аждодлармиз каби илмга ҳаётини бағишлаган миллат бўлмаса керак. Буюк Алломалармизни илмга қўшган ҳиссаларни йиллаб мавиза қилсак вақтмиз етмайди.

   Ватандошмиз Имом ал-Бухорий ҳаётларини илмга баҳшида этиб, “Илмдан бошқа нажот йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди” деб, инсон дунё ва охиратини обод қилиш учун илм излашлиги керак эканлигини уқтирдилар. Шунингдек, “Ёшликда ўрганилган илм тошга битилган наыш каби мустаҳкам бўлади” деган ҳам бизнининг аждодлармиз. Ислом динида инсониятга илк буйруқ илм бўлганлиги ҳаммамизга маълум. Демак, шундай юртнинг фарзандларини илмсиз оми бўлиб қолишликка ҳаққи йўқ. Ёшларимизнинг баҳор мавсумидек бебаҳо даврларини бефойда нарсаларга берлишликларига йўл қўймаслигмиз лозим.

   Илм ҳоҳ диний хоҳ дунёвий бўлсин, пировард натижа Аллоҳни танишга олиб боради. Шу ўринда бир ибратли воқеани келтириб ўтамиз: Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён” романини ёзиш олдидан кўп йиллар давомида Ўзбекистон мусулмонлар идорасида фаолият олиб борган марҳум Шайх Исмоил Маҳдум ҳазратларини олдиларига маслаҳат олиш учун Наманганга келадилар.

   Суҳбатлари мобайнида Абдулла Қодирий Шайх Исмоил Маҳдумдан ёшларни дунёвий илмларга қандай қизиқтириш кераклиги ҳақида маслаҳат сўрайдилар. Шунда у киши Қуръони каримнинг “Ғошия” сурасидаги оятлардан келтириб, “Ахир, улар туяларга қараб, қандай яратилганига”, ҳайвонот илмни (зоология) ўрганишликка,“осмонларнинг қандай кўтариб қўйилганига”, астрономия илмига, “тоғларнинг қандай тикланганига ва” жуғрофия илмига, “Ернинг қандай ёйиб – текислаб қўйилганига боқмайдиларми?!” минерология илмини ўрганиш керак эканлигига далолат қилади. Демак, ёшларни ушбу оятлар билан қизиқтиришлик керак деб, тавсияларни берган эканлар.

   Ҳозирда ёшларни мактаб ва коллежларда “илмни инсонларни манфаати учун ўрганаман”, деб ният қилса, ҳадисларда таъкидланганидек эзгу иш билан машғул бўлганни савобини олади.

   Устозларимиз уқтириб ўтишганидек; “дарс” сўзи араб тилида “درس”

“Д” давомат- доим бўлиш,

“Р” риёзат қилиш (тиришмоқ),

“С” соғлом ва саломат бўлмоқ деган маънони англатади.

          Дарс қолдириш гўё қанд,
          Бир кун келиб берар панд.
          Бир соат дарс қолдириш илм занжирин узар,
          Бир кунлик дарс қолдириш билим қўрғонин бузар.
          Дарс қолдирган талаба
          Қозонмайди ғалаба,
          Дарс қолдириб суюнтирма шайтонни,
          Илм олиб рози қилгин Раҳмонни.

   Шу ўринда муҳтарам юртбошимизнинг юқоридаги тавсияларига асосан келажигимиз ворисларини тарбиясига жиддий ёндошмоғимиз, уларда китоб ўқишга бўлган муҳаббатни жонлантирмоғимиз ва китоб мутолаасини шакллантиришга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
   Албатта шу йўлдаги эзгу ишларимиз Аллоҳ таолонинг “Ўқи” деган буйриғига жавобимиз бўлади.

 

Обидхон ИКРАМОВ,

ЎМИ Наманган вилоят
вакили ўринбосари,
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216886
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24588