Дўстлик ҳақлари
20.3.2017 5383


   Икки киши дўст бўлганда уларнинг орасида дўстликнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва масъулиятлари пайдо бўлади. Уламоларимиз мазкур ҳақлар саккизтадан иборат эканини айтганлар
Улар қйидагилар:                                                                                                                                                                  

   Биринчи ҳақ: молдаги ҳақ.

   Дўстларнинг дўстлиги тугал, мақсадлари бир бўлса, худди бир шахсга ўхшаб қолади. Бу эса ўз навбатида хурсандчилик ва хафачиликда, ҳозирда ва келажакда шерик бўлишни тақозо қилади. Бу шериклик молу дунёга ҳам тегишли бўлиб қолади. Молу дунё масаласида дўстларнинг муносабати уч даражага тақсимланади:                                                                                   

   Биринчи даража: Мол эгаси дўстни ўз ходими билан баробар кўради. Унга ўзидан ортиб қолган молни сарфлайди. Дўстининг ҳожати тушиб қолса, сўрамасидан олдин ўзидан ортиб турган молини унга беради.                                                              

   Иккинчи даража: Мол эгаси дўстини ўз ўрнида кўради, уни молига шерик қилади. Молининг ярмини дўстиники деб билади.

  Учинчи даража: олий даража бўлиб, унда мол эгаси дўстини ўзидан устун қўяди. Молини ўз ҳожатидан аввал дўстининг ҳожати учун сарфлайди. Бу сиддиқларнинг даражасидир.

   Иккинчи ҳақ: ҳожатини чиқаришда ёрдам бериш.

   Бу ишнинг ҳам аввалгисига ўхшаб даражалари бор. Унинг энг паст даражаси ёрдам сўралганда қудрати етса очиқюзлик, сурур ва хурсандчилик билан ёрдам бериш. Салафи солиҳлардан баъзилари ўз дўстининг вафотидан кейин қирқ йил унинг болалари ва аҳли аёлидан хабар олиб турган.
Дўстлардан доимо хабар олиб туриш керак.

   Учинчи ҳақ: тилни тийиб, сукут сақлаш.

   Бунда банда дўстининг айблари ҳақида гапиришдан, уни ғийбат қилишдан, у билан талашиб–тортишишдан ва унинг ҳақида чақимчилик қилиш ҳамда ёмонлиги ҳақида тилини тийиб, сукут сақлайди. Айбини яширади.

   Тўртинчи ҳақ: тил билан нутқ қилиниши лозим нарсалар.

   Бунга қуйидагилар киради

1. Дўстини яхши кўришини унга айтиши

2. Дўстининг олдида ҳам, орқасидан ҳам фақат унга ёқадиган исми билан аташи.

3. Дўстининг бор фазилатлари билан одамларга уни мақташи.

4. Дўсти ҳақида ёқимсиз гап эштитганида, дарҳол уни ҳимоя қилиши.

5. Билмаган нарсасини таълим бериши.

6. Керак бўлганда насиҳат қилиб туриши.

   Бешинчи ҳақ: Дўстнинг хатоларини афв қилиш.

   Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Дўстинг гуноҳ иш қилгани учун ундан алоқани узма, бугун гуноҳ қилса, эртаган уни тарк қилиш бор», деган.

   Олтинчи ҳақ: дўстнинг ҳақига дуо қилиш.

   Киши ўз дўсти ҳақига унинг тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам дуо қилиб туриш масъулиятидадир. Ўзи учун нимани сўраса, дўсти учун ҳам шуни сўраб дуо қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Мен етмишта дўстимга саждамда номларини айтиб дуо қиламан», деган.

   Еттинчи ҳақ: дўстга вафодор бўлиш ва унга ихлос қилиш.

   Анас розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ўзларига бирор нарса келтирилса, буни Фулонанинг уйига олиб бориб беринглар. У Хадийжанинг дугонаси эди», дердилар», дейилган.
Ибн Уйяйна раҳматуллоҳи алайҳ: «Ўттиз йил олдин фироқига учраган дўстларимнинг ҳасрати ҳали ҳам хаёлимдан кўтарилгани йўқ», дер эдилар.

   Саккизинчи ҳақ: енгиллик ила алоқага киришиб, ортиқча такаллуфни тарк қилиш.

   Жунайд раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Икки киши Аллоҳ учун дўст бўлсаю, улардан бири бошқасидан тортинса ёки уялса, албатта, иккисидан бирида иллат бўлади».

 

   ОДИЛХОН қори ЮНУСХОН ЎҒЛИ

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216797
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24574