Смартфонлар болада нутқ ривожланишини сустлаштиради
АҚШ Педиатрия Академияси олимларининг таъкидлашларича, икки ёшгача бўлган гўдак қанча кўп смартфон билан банд бўлса, нутқи шунчалик секин ривожланади. Шу билан бирга бола ўсаётган оилада қанчалик смартфон, планшет ва турли замонавий гаджетлар кўп бўлса, бола улардан фойдаланишни гапиришдан аввалроқ ўрганиб олади. Бу нутқ ривожланишига катта тўсиқдир.
Олимлар тадқиқот давомида 18 ойгача бўлган гўдакларнинг сўзлаш қобилиятларини махсус ускунада текширганлар. Тажрибада иштирок этган 20% гўдакларнинг оналари уларнинг фарзандлари кунига ўртача 30 дақиқа телефон ўйнаш билан банд бўлишини билдирган. Кузатувлардан маълум бўлишича, бола кун давомида қанчалик узоқ вақт портатив ўйин ва алоқа воситаларидан фойдаланса, унинг сўзлаш қобилияти шунчалик секин шаклланиб боради.