Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Исломда “Руқия” исми борми? 05.01.2017

Савол:

    Ассалому алайкум. “Руқия” исми Исломда борми?

Булим Ижтимоий масалалар
11099
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Ҳа, шундай исм бор. Фақат “Руқия” эмас, “Руқайя” дейилса, тўғри бўлади. Руқайя исмининг тилимизга Руқия ўлароқ кириб қолганлигига сабаб фикримизча, ҳаракатсиз сўзларни ўқишда йўл қўйилган эътиборсизлик ва тегишли исм ёхуд калиманинг тагига етмаслик ҳолати бўлса керак.
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу завжаси исми Руқайя (Умму Абдуллоҳ) бўлган. У тахминан мелодий 604-625-йилларда яшаган, Бадр ғазотидан сўнг хасталиги туфайли вафот этган.
     Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз: “Руқайя” исми “сахий”, “мулойим” маъносини англатади. Шунингдек, араб тилида (ар-)руқя деган сўз бор. Лекин, у инсон исми эмас, балки, дам солиш маъносини англатади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216914
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Исломда “Руқия” исми борми? 05.01.2017

Ассалому алайкум. Руқия исми Исломда борми?

11099