Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намоз вақтида сафни тўлдирса бўладими? 09.01.2017

Савол:

   Ассалом алайкум ҳурматли устоз! Жума намозида икки ракаат фарз намози бор, имом такбир айтиб намозга киргандан кейин ҳам саф тўлдириш давом этади, ана шу пайт фарз намозига такбир ва сано айтгандан кейин олдимизда бир жой очилиб қолади шу пайт сафни тўлдириш мумкинми? Чунки фарз намозида сафни тўлдирилмаса катта ёшлилар намозингизга қусур тушади, базилар эса намоз қабул бўлмайди дейдилар.

Булим Ибодат масалалари
4582
Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. Жамоат намозида саф тўлиқ ва текис бўлиши керак. Фиқҳ китобларида ёзилишича, олдинги сафда жой бўла туриб, кейинги сафда туриш макруҳ саналади.

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ أَنَّهُ انْتَهَى إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ رَاكِعٌ فَرَكَعَ قَبْلَ أَنْ يَصِلَ إِلَى الصَّفِّ فَذَكَرَ ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: زَادَكَ اللَّهُ حِرْصًا وَلاَ تَعُدْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

   Абу Бакрадан ривоят қилинишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам руку қилиб турганларида етиб борди, сафга етмай туриб руку қилди. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтганди, у зот: “Аллоҳ (яхшиликка) иштиёқингни зиёда этсин! Бошқа бундай қилма!” дедилар (Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).
   Уламолар ривоятдаги “бошқа бундай қилма” жумласидан келиб чиқиб айтишади: “Саф ортида намозхоннинг ёлғиз ўзи туриши жоиз. Агар мумкин бўлмаганида, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрага намозни қайтадан ўқишни буюрардилар” (Манба: Бадриддин Айний, “Шарҳу сунани аби довуд”).
    Агар намоз бошлангандан кейин олдинги сафда очиқ жой пайдо бўлса, бир-икки қадам ташлаб, сафни тўлдирса бўлади. Лекин бунда намоз ташқарисидаги одамнинг “Олдинга ўт!” “Сал сурил!” каби сўзларига жавоб қилмаслиги керак. Акс ҳолда намоз бузилади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216190
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар