Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Тасбеҳ намозини қачон ўқиган маъқул? 15.03.2017

Савол:

   Ассалому алайкум, Домла. Саволим бор эди. Бир жойда тасбеҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Жума куни завол пайти ўқиш мустаҳабдир, дейилган экан. Бу қайси пайт? Илтимос, шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Жавоб учун раҳмат. Умрингиз зиёда бўлсин!

Булим Ибодат масалалари
30659
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Тасбеҳ намози нафл саналади. Уни (қайтарилган вақтлардан ташқари) исталган пайтда ўқиса бўлади. Кундузими, кечасими, фарқи йўқ.

   Ўқиш тартиби қуйидагича: Ният қилиниб, қулоқ қоқилганидан сўнг сано ўқилади. Сўнг “Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, деб 15 мартта айтилади. Сўнг “Аузу биллааҳи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм”, деб Фотиҳа билан зам сураси ўқилади”. Руку, қиём ва саждада 10 мартадан “Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейилади. Шундай шаклда 4 ракат ўқилади.

   Ибн Абу Сайф Яманий “Ал-ламаъ” китобида келтиришича, Термизий шундай деган: “Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такосур сурасини ўқийди. Иккинчисида Асрни, учинчисида Кофирунда, тўртинчи ракатда Ихлосни ўқийди”.

    Тасбеҳ намозини асосан кечаси ўқиган афзал. 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216428
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Тасбеҳ намозини қачон ўқиган маъқул? 15.03.2017

Ассалому алайкум, Домла. Саволим бор эди. Бир жойда тасбеҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Жума куни завол пайти ўқиш мустаҳабдир, дейилган экан. Бу қайси пайт? Илтимос, шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Жавоб учун раҳмат. Умрингиз зиёда бўлсин!

30659