Қуръон – қалблар шифоси

Китоб номи: “Қуръон қалблар шифоси”.

 

Муаллиф: Зиёвуддин Раҳим.

 

Нашриёт номи: “Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси”.

 

Китоб нашр этилган жой ва сана: Тошкент, 2016.

 

Ҳажми: 432-бет, ISBN 978-9943-26-584-4

 

Қоғоз бичими: 60×90 1/16 

 

Адади: 5000 нусха.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 4882-рақамли рухсати билан нашр этилди.

Китоб аннотацияси: Аллоҳ таолонинг Каломи Қуръони карим инсонни тўғри йўлга бошлайди, қалбини поклайди, одобини сайқаллайди, икки дунё саодатига йўллайди. Қўлингиздаги “Қуръон – қалблар шифоси” китобида Қуръон ўқиш, эшитиш, тадаббур қилиш фазилатлари баён этилган, Қуръонни қалбга жо айлаш, Каломуллоҳни яхши кўриш билан боғлиқ муҳим маълумотлар берилган. Шунингдек, Қуръон хатм қилиш муддати, Каломуллоҳни ёдлаш усуллари, қироат одоблари, суралар фазилати ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган, улуғларнинг Қуръонга чексиз муҳаббати, юксак ҳурмат-эҳтироми ҳақида ибратли ривоятлар келтирилган.
      Мазкур асарда Қуръон қалбга шифо экани, маънавий касалликлар Қуръон билан даволаниши алоҳида таъкидланган, руҳий комиликка, кўнгил хотиржамлигига эришиш йўллари кўрсатилган. Ушбу китоб Аллоҳнинг Каломига эътиборингиз кучайишига, муҳаббатингиз ортишига, қалбингиз иллатлардан тозаланиб, имонингиз мустаҳкамланишига сабаб бўлади, деб умид қиламиз.

26700
Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216033
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24515