Туркияда 3 миллион кишини ёзги Қуръон курсларига жалб этишмоқчи
Туркия дин ишлари бошқармаси ёз ойларида ташкил этиладиган Қуръон курсларига камида 3 миллион болалар ва катталарни жалб этишни режалаштирган. Бу ҳақда “Анадўли” агентлиги хабар бермоқда.
Дин ишлари бошқармаси вакили Солиҳа Билгичнинг айтишича, бу ёзги Қуръон курслари 25 июнда “Масжидда бола саси, ватанимнинг нашъаси” шиори остида бошланади. Курслар 8 ҳафта давом этади ва 17 августда ниҳоясига етади. Уларда 4 ёшдан бошлаб каттаю кичик, Туркияда яшаётган қочқинлар ҳам қатнашиши мумкин.
“Мақсадимиз – болалар албатта масжидга кирсин. Қуръони Карим ўргатилади, тамал диний сабоқлар берилади. Болалар учун спорт тадбирлари ҳам ўтказилади. Домлаларимиз болаларни зериктирмасликка, уларга масжидни, динни севдиришга ҳаракат қилишади”, – дейди Билгич.
Манба: azon.uz