Бу йилги ҳаж мавсумида 40% га кўпроқ ҳожилар қатнашади
Бу йил Саудия Арабистонига ҳаж мавсумида 40% га кўпроқ ҳожилар ташриф буюришади. Ўтган йил бу кўрсаткич 1.9 млн бўлган. 2017 йил бу кўрсаткич 2.6 млн.га етади. Бунинг сабаби, Ҳарам масжидида умумий қурулишнинг тугаши билан боғлиқдир. Ҳозирга келиб Ҳарам масжиди соатига 48 минг зиёратчини қабул қилиши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, 2013 йил Саудия ҳукумати қурулиш муносабати билан ҳожиларнинг келишини учдан бирга қисқартирган эди.
2017 йил Ўзбекистондан ҳам 7.200 нафар ҳожилар ҳаж зиёратига тайёргарлик кўришмоқда
Манба:vakillik.uz