Мусулмон футболчи Мисрдаги болалалар шифохонасига ёрдам кўрсатди
20.3.2018 2989

“Ливерпул” футбол жамоасининг футболчиси Муҳаммад Салоҳнинг ҳайрия ишларида фаоллиги кўпчиликка маълум. Шу кунларда футболчи Мисрдаги болалар онкологик касалликлари шифохонасига 500 минг фунт стерлинг миқдоридаги пулни, касалхонага зарур ускуналарни харид қилиш учун ўтказган.

Ушбу шифохонада суяк илиги саратони касаллиги билан оғриган болалар даволанадилар. Ушбу касалликнинг давоси ва унда қўлланиладиган дори – дармонлар жуда қиммат туриши барчага маълум. Спортчи ана шундай оғир касалликдан азият чекаётган болажонларга қўлидан келганича ёрдам беришга интилмоқда. Яқиндагина Муҳаммад Салоҳ айнан шу касалликка чалинган Мисрлик болакайнинг суяк илигини кўчириш амалиёти ҳаражатларини ўз зиммасига олишини маълум қилган эди.

Болакайнинг отаси Салоҳ телефон орқали болакай билан гаплашиб унинг соғайишида ёрдам беришини маълум қилганида, ўғли қанчалар бахтиёр бўлганини сўзлаб берди. Отанинг айтишича “Муҳаммад Салоҳнинг сўзлари болага умид берган ва боланинг соғлигида яхши томонга ўзгаришлар кузатилмоқда”.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216441
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556