Пензада мусулмонлар ва ғайридинлар ҳамкорлигида масжид бунёд қилинмоқда
20.3.2018 2740

Пенза вилоятининг Заречный шаҳарчасида мингдан ортиқ мусулмон истиқомат қилади. Лекин, уларда жамоат намозларини адо этиш учун ягона маскан шу кунгача йўқ эди. Мусулмонлар шаҳар маъмуриятига масжид қурилиши учун ер ажратиб бериш талаби билан бир неча бор мурожаат қилганлар, лекин уларнинг мурожаатлари жавобсиз қолаверган.

Мана бугунга келиб мусулмон жамоаси масжид биносига эга бўлдилар. Уларга масжид учун 82 квадрат метрли бинони ислом динига умуман алоқаси бўлмаган маҳаллий саҳоватли тадбиркор ҳадя қилди. У “инсонлар қайси дин ва миллат бўлишларидан қатъий назар муҳтож пайтларида бир-бирларига ёрдам беришлари шарт”, дея ҳисоблайди.

Маҳаллий мусулмонлар жамоаси етакчиси Рафаил Давидовнинг таъкидлашича, эндиликда бино намозхона ва тахоратхона тарзида қайта таъмирланиши зарур. Шу муносабат билан жамоат вилоят муфтийси Ислам ҳазрат Дашкинга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Масжид қурилиши ва минораларнинг ўрнатилиш лойиҳаси тузиб чиқилган. Намозхона биносида: ҳонақоҳ, тахоратхона, аёллар учун намозхона, болалар учун дарсхона ва бошқа қулайликларни яратиш режалаштирилган. Ҳозирда эркаклар учун намозхона ва тахоратхона қуриб битказилиб бўлинди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216434
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556