Шайх Зайниддин жоме масжидида мавлид маросими ўтказилди
Пайғамбариз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой—муқаддас Робиъул аввал ойи мусулмонлар учун улкан бахту саодат, хурсандчилик кунларидир. Бу ойда бутун оламга раҳмат ёғилгай. Шу боис, ислом оламида бу ойни ўзгача тайёргарлик ва муҳаббат билан кутиб олинади. Расулуллоҳ алайҳиссаломга бўлган юксак муҳаббат рамзи ўлароқ мавлиди шариф тадбирлари ўтказилади, у зотнинг сийратларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.
Ана шундай мавлид маросими жорий йилнинг 23 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлиб ўтди. Дастлаб, мавлиди шариф ўқилди, сўнгра Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилик намозхонлар жума намозини адо этишди. Жума намози ўқиб бўлингач, Пайғамбар алайҳиссаломга кўпдан-кўп салавотлар айтилди. Ибодат сўнгида ўқиб етказилган хатми қуръонлардан сўнг юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ҳамда динимиз равнақини сўраб дуойи хайрлар қилинди.
Шайх Зайниддин жоме масжиди мутбуот хизмати