Шайх Зайниддин жоме масжидида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди
12.3.2017 4046

   Озодалик, поклик ва ҳамжиҳатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири. Муқаддас ва муборак динимизда ҳам поклик бирламчи масала саналади. Ҳашар баҳона одамлар орасида оқибат ришталари боғланади, чор-атроф тартибга келтирилади.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги фармойиши асосида мамлакатимизда март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. Ойлик доирасида 11-12 март кунлари Республикамизнинг барча жойларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди.

   Барча жойларда бўлгани каби Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Шайх Зайниддин жоме масжидида ҳам мазкур озодалик тадбири уюшқоқлик билан ўтказилди. Унда Шайх Зайниддин жоме масжидида имом-хатиби Одилхон Исмоилов бошчилигидаги жамоа фаол қатнашди.

   Тадбир доирасида масжид ва қабристон ҳудуди тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларининг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди.


Шайх Зайниддин жоме масжиди Матбуот хизмати

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216427
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554