Покистон дин уламолари Сурхондарёга келди
15.10.2018 2961

ТЕРМИЗ, Ўзбекистон (Turon24) – 14 октябр куни Покистон Ислом Республикасидан 45 дан ортиқ ислом дини уламолари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Покистоннинг Исломобод, Пешовар, Карачи ва бошқа ҳудудларидан келган меҳмонлар Термиз ва Шерободда бўлиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.

Меҳмонлар Термиз туманидаги 10-асрда қурила бошлаган Султон Саодат мажмуаси ҳамда аллома Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишиб, бу ердаги тарихий ёдгорликлар ва музейлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, уламолар делегацияси Шеробод туманидаги муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ансамблига ҳам ташриф буюрди.

“Бу зиёратларни кўпдан буён орзу қилардик. Нафақат биз, балки боболаримиз ҳам Абу Исо ат-Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд юртида бўлиб, қадамжоларини кўришни, зиёрат қилишни ният қилишганди", дейди делегация раҳбари, исломшунос олим, шайх Абдулҳалим Тишти.

Делегация таркибида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бўлиб, улар Ўзбекистондаги сафар жараёнини ўз нашрларида мунтазам ёритиб боришмоқда.

Покистонлик меҳмонларнинг Қашқадарё, Самарқанд ва Бухорога ҳам сафар қилиши белгиланган.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216291
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24549