АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК
28.3.2016 5269

( 118 – 181 ҳижрий, 726 – 797 милодий.)



    Имом Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан бириАбдуллоҳ ибн Муборак ибн Возиҳ ал-Марвазийдир. Отаси турк, онаси эса хоразмлик бўлган. Отаси Ҳанзалийнинг байроқдорларидан бири эди. Байроқдорлик вазифаси у билан ниҳоясига етди. Ибн Маръий “Футуҳотул-Ваҳбиййа” номли асарида айтади: “Ибн Муборакнинг отаси Ҳамодонлик бир кишининг қули эди. Қуллик пайтида унинг тақвоси ва амалларининг чиройлилигини кўрган хожаси уни ўзларига куёв қилиб олган. У фарзанд кўриб, номини Абдуллоҳ қўйганлар”. Ибн Муборак марвлик Абдураҳмоннинг отасидир. Ҳижрий 118 йил Хоразмда туғилган. Ҳаж, тижорат ва илм олиш билан узлуксиз шуғулланган. У ўз замонасида шайхул-ислом, ҳадис илмида ҳофиз, тижоратда уларнинг саййиди ва ундан ташқари шижоат ва сахийликни ўзида жамлаган кишилардан бири эди. Абдуллоҳ ибн Муборак турли илмларда ва ҳадисда имом ва муҳаддисларнинг энг улуғларидан эди. У ҳадис ва фиқҳ илмларини Абу Ҳанифадан олган. Абдуллоҳ Абу Ҳанифанинг сўзи билан фатво берар ва унинг сўзини фиқҳда ҳужжат қилиб юрарди. У Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан биридир. Унинг ривоятлари мазҳабимиз китобларида жуда кўп келтирилган.
   Имом Аҳмад ибн Ҳанбал у ҳақида “Унинг замонида ундан ўтадиган илм талабгори йўқ эди”, деган. У киши ҳадис, фиқҳ, араб адабиётида машҳур бўлган.
  Абу Усома айтади: “У ҳадис ривоят қилиш борасида мўминларнинг амиридир. Ибн Муборакнинг зеҳни ниҳоятда ўткир эди. У бир эшитибоқ ёдлаб оларди”.
   Ибн Муборак дўстларидан бири “Тарихи Бағдод” номли асарнинг 152-бетида айтади: “Бизмактабда ёш бола эдик. Мен ва дўстим Ибн Муборак масжидга кирдик. Имом узун бир хутбани жуда чиройли оҳангда ўқиб тугатди. Ибн Муборак менга: “Мен у айтган хутбани ёдлаб олдим”, деди. Бизнинг гапимизни тинглаб турган қавмдан бир киши бу гапни эшитиб қолди. “Гапинг рост бўлса, ёдлаганларингни қайтарчи”, деди. Ибн Муборак уларга эшитганидай қилиб ёддан айтиб берди.
   Таҳовий айтади: “Абу Cулаймон Абдуллоҳдан эшитганини айтиб беради. Абдуллоҳ Абу Ҳанифадан: “Киши закот молини бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборса бўладими?” деб сўради. Абу Ҳанифа: “У юбориладиган жой қариндош уруғлари учун бўлса, бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборишнинг зарари йўқ”, дедилар. Мен бу жавобни Муҳаммад ибн Ҳасанга айтганимда. “Бу энг тўғри жавоб, бу Абу Ҳанифанинг сўзидир”, деди.
    Шарҳ: Агар закотни бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга олиб борса, макруҳдир. Аммо у шаҳарда хеш ва ақробаси бўлса, ёки у шаҳарнинг одамлари муҳтожроқ бўлса, дуруст бўлади.
    Абу Ваҳб айтади: “Абдуллоҳ ибн Муборак ёнидан бир кўзи ожиз киши ўтиб: “Менинг ҳақимга дуо қилишингизни сўрайман”, деди. Абдуллоҳ унинг ҳаққига дуо қилгандилар. Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. Мен эса бу воқеага гувоҳ бўлиб тургандим.
    Аббос ибн Мусъаб “Тарих” номли асарида Иброҳим ибн Исҳоқдан, Иброҳим ибн Исҳоқ эса Ибн Муборакдан ривоят қилади: “Мен тўрт мингта шайхдан илм олдим. Улардан мингтасидан ривоят қилдим”. Шу ривоят сўнгидан Аббос ибн Мусъаб айтади: “Менга Ибн Муборакнинг шайхларидан саккиюзтаси йўлиқди.
     Абдуллоҳ ибн Муборакнинг “Рақоиқ”, “Китобу аз- Зуҳд” ва бошқа асарлари бор. Ҳижрий 181 йил рамазон ойида Фирот деган жойда Рум ғазотига юриш пайтида вафот этган.



Тошкент ислом институти кабинет мудири Урол Назар Мустанов тайёрлади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66658
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9560