АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА
5.1.2018 3812

Маълумки, Мусо ва Исо алайҳимуссалом қавми 72 фирқага бўлиниб кетган. Ислом уммати эса 73 фирқага бўлинган. Ҳақиқат биттадир. Шундай экан, мана шу 73 фирқадан фақат биттаси ҳақ йўлда саналади. Ислом уммати ичида ҳақни топган, ҳаққа эргашган жамоа Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари амал қилган йўлдан борадиган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа ҳақни топмаган. Ислом динининг қатъий ҳукмларини инкор қилмагани учун улар ҳам Ислом доирасида ҳисобланади. Ислом уммати ичида ҳаққа эргашган фирқа “Аҳли сунна вал жамоа” дейилади.

Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни бомдод намозидан кейин бизларга мукаммал насиҳат қилдилар. Уни эшитиб, кўзларга ёш келди, қалблар қўрқувга тушди. Шунда бир киши: “Бу хайрлашувчи одамнинг насиҳати-ку. Бизга нимани васият қиласиз, эй Расулуллоҳ”, деди. У зот: “Аллоҳга тақво қилишни, гарчи (бошлиғингиз) ҳабаший қул бўлса ҳам, унга тўлиқ итоат этишни васият этаман. Сизлардан ҳаёт бўлган одам ҳали кўп ихтилофларни кўради. Шундай экан, янги пайдо бўлган ишлардан сақланинглар. Зеро, у залолатдир. Сизлардан ким ўша вақтга етса, менинг суннатимга, тўғри йўлдаги хулафои рошидин суннатига эргашсин. Уни озиқ тишларингиз билан маҳкам тишлаб олинглар!” дедилар1”.

Муовия ибн Абу Суфёндан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар! Сизлардан аввалги Аҳли китоблар 72 миллатга бўлиниб кетган. Албатта, мана бу миллат 73 (фирқага) бўлиниб кетади. Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатдадир. У жамоатдир2”.

Яна бир ривоятга кўра, “Ўша битта фирқа қайси?” деб сўралганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен ва саҳобаларим йўлини (тутганлар)”, деб жавоб берганлар3.

Шунинг учун биз суннатга – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва хулафои рошидин йўлларига, мусулмонлар жамоасига4 эргашамиз, хилоф нарсалардан, тафриқадан четда бўламиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар, тобеинлар йўлидан юрган мусулмонлар жамоасидан ажралмаймиз.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Аҳли сунна вал жамоа фирқаси амалда тўрт мазҳабга бўлинган. Булар:

1. Ҳанафий мазҳаби.

2. Моликий мазҳаби.

3. Шофеий мазҳаби.

4. Ҳанбалий мазҳаби.

1 Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ҳоким ривояти. Ривоят санади саҳиҳ.

2 Абу Довуд ҳасан санад билан ривоят қилган.

3 Термизий – Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан – ҳасан санад билан ривоят қилган.

4 “Мусулмонлар жамоаси”дан мурод саҳобалар, уларга яхшилик билан эргашганлардир.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66663
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9560