Аъробийнинг дуоси
Бир аъробий Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари олдида тўхтади. Ва кўзларида ёш билан дуога қўл очди:
“Ё Аллоҳ! Бу (қабр соҳиби) Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дирлар, мен қулингман, шайтон душманингдир.
Агар мени мағфират қилсанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳурсанд бўладилар, қулинг ютуққа эришади, душманинг маҳзун бўлади.
Агар мени мағфират қилмасанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) маҳзун бўладилар, қулинг ҳалок бўлади, душманинг рози бўлади.
Сен Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни маҳзун қилишдан, қулингни ҳалок қилишдан, душманингни рози қилишдан Олий, Карийм Зотсан.
Ё Аллоҳ! Агар араблар орасида саййид, раҳбар одам вафот этса, уларнинг сахийлари ўша одамнинг қабри олдида ўз қулларини озод қилиб юборардилар. Бу (қабр соҳиби) оламлар Саййидидирлар. Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари олдида мени дўзахдан озод эт!”
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси