Бахтли бўлишнинг 10 сири
22.10.2016 11792

   Бахт сари интилаётган ҳар бир инсон борки, Аллоҳ таоло розилиги йўлида ҳаракат қилади. Дунёда жинси, ёши, мутахассислиги ва бошқа хислатларидан қатъи назар бирор инсон йўқки, бахтли бўлишни истамаса. Бахтли бўлиш учун, аввало, бахт ўзи нима эканини тушуниб олиш зарур. Бахт - бу кишида ўз ҳолатидан тўла қониқиш ва мамнунликни акс эттирувчи ҳиссиётдир. 
    Қуйида бахт сари етакловчи 10 та босқич санаб ўтилади: 

 

1.Аллоҳ таоло розилигига эришишга ҳаракат қилиш. Инсонни ҳеч нарса Аллоҳ розилигига эришишчалик бахтли қила олмайди. Инсон қаерда бўлмасин, Аллоҳ таоло розилиги йўлида ҳаракат қилса, ҳаётидаги асосий вазифани бажараётгани сабаб, ўзи ва ишларидан қониқиш ҳис қилади. 

 

2.Шукрона. Мавжуд ҳолатимизга қанчалик шукр қилсак, бизга берилган нарсалардан шунчалик кўп хурсандчилик, руҳий хотиржамликни оламиз. Бундай инсонни Яратган ҳам янада кўпроқ инъомлар билан тақдирлайди. Аллоҳ ато этган неъматларга шукр қилиш ҳар бир мўъминнинг вазифасидир. "...Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман..." (Иброҳим сураси: 7) 

 

3. Танангизни эмас, қалбингизни тўлдиринг – сизга ички бахт, қалбингизга хурсандчилик олиб келувчи нарсалар устида ишланг. Хайрли амаллар билан машғул бўлинг. Кимнидир бахтли қилиш кишининг ўзига ҳам хурсандчилик ҳадя этади. Инсоннинг бахти мол- дунё билан эмас, қалб бойлиги биландир. 

 

4. Ўзингизни бошқалар билан солиштиришдан қочинг. Ўзингизни сиздан бой, мартабали, дунёвий бойлиги бисёр одамлар билан солиштирманг. Бунинг ўрнига пайғамбарлар ва саҳобийлар ҳаётига назар солинг ва улардан ибрат олишга интилинг. Зеро, ҳар бир инсон Аллоҳ олдида ўз имони билан баҳоланади. 

 

5. Аллоҳдан ўзгасидан умидвор бўлманг. Ёлғиз ундангина ёрдам кутинг. Зеро, фақатгина У инсоннинг ҳолатини ўзгартиришга қодир. 

 

6. Атрофдагилар билан яхши муносабат ўрнатинг. Инсон ҳамиша атрофдагиларга марҳамат кўрсатиб, уларга ғамхўрлик қилиш ва ёрдам беришга тайёр бўлиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари (с.а.в.) ҳам оилада ўзаро алоқаларни яхшилаш ва атрофдагилар билан хушмуомала бўлишга тарғиб қилганлар. 

 

7. Кун тартиби. Кимнинг кун тартиби тўғри ташкил этилган бўлса, уни ишларини амалга оширишга халақит берувчи уйқуга тўймаслик безовта қилмайди. Уйқуси чала бўлган инсоннинг иш фаолияти ҳам суст бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз вақтини 3 га бўлганлар: бир қисми Аллоҳга ибодат учун, бир қисми оила ва жамоат ишлари учун ва яна бир қисми ўзларига ажратилган вақтдир. 

 

8. Ҳамиша одамлар орасида бўлиш. Маълум кишилар жамоаси билан бирга бўлиш хавфсизлик ва ҳимояда бўлиш демакдир. Бундан ташқари қийинчилик вақтида умидсизликдан асрайди. Фақатгина ўзингизга эмас, бошқаларга ҳам фойдали иш билан шуғулланинг. Зеро, мусулмон уммати бир бутун тана кабидир. Агар кўзи ёки боши оғриса, бутун тана оғриқдан азоб чекади. 

 

9. Ҳалол маҳсулотлар истеъмол қилиш. Тўғри овқатланиш бизга танамизни соғлом формада ушлаб туришга ва кундалик ишларни ҳотиржам амалга оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, ҳалол маҳсулотларни истеъмол қилиш билан инсон Аллоҳ буйруғига итоат этган бўлади. 

 

10. Яхши жисмоний ҳолат. Соғлиғимизнинг жойидалиги бизни бахтимизнинг кафолатидир. Замонамиз олимларининг изланишларига кўра, жисмоний машқлар инсонни депрессиядан асрайди ва яхши жисмоний машғулотдан кейин эндофринлар миқдори ошади.

 

      Аввало, Аллоҳнинг иродаси ва юқоридаги 10 та босқичга амал қилиш сизга янада кўпроқ хурсандчилик ва бахтни тақдим этишига умидвормиз.

 

Манба: www.ziyo.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553