БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАР
26.9.2015 4741

    Маълумки, гўзал хулқ Ислом динининг моҳиятларидан бири ҳисобланади. Уламолар хулқни шундай таърифлаганлар: “Мақталадиган ё ёмонланадиган белгилари орқали билиниб турадиган нафсдаги сифат хулқ деб аталади”. Яъни, хулқ яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, унинг яхши ёки ёмонлиги ташқи аломатлари орқали билиниб туради. Хулқ нафсга ўрнашиши жиҳатидан икки турга бўлинади:

- халқий, яъни туғма хулқ;


- касбий,яъни кейинчалик ўзлаштириб олинадиган хулқ.


Шунга кўра яхши хулқни ўзлаштиришга уриниш ваёмонхулқли бўлишдан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади. Қуръони каримда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хулқлари шундай мадҳ этилган:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ


Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз! (Қалам сураси, 4-оят)

 

    Ушбу буюк хулқ мўмин-мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар:

- барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;


- одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;


- кечиримли бўлиш;


- зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;


- кўп кулишдан сақланиш;


- эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;


- аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;


- ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;


- оз таом билан кифояланиш;


- ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;


- бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;


- дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;


- ширин сўзли бўлиш;


- фақат рост гапни гапириш;


- инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;


- бахиллик қилмаслик;


- тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;


- жамоат намозига кечикмаслик;


- ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда "аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм" дейиш;


- кўп гапиришдан тийилиш;


- Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;


- доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш;


- доимо мисвок ишлатиб юриш;


- шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;


- инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;


- аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;


- инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;


- ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;


- саломни кўпайтириш;


- кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш ва ҳакозолар.

 


   Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хулқларини ўрганиб уларни ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, У зотнинг элчиси бўлган буюк хулқ соҳибига салавот ва саломлар бўлсин!

Абдулқодир Пардаев,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216423
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554