Диний бағрикенглик тинчлик асосидир
11.7.2015 6203

Бугунги глобаллашув шароитида дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар миллий давлатчиликни қуришда долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шубҳасиз, дунёвий давлат ва дин ўртасидаги ўзаро муносабатлар миллий давлатчиликни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисмларидан ҳисобланади.


Таъкидлаш жоизки, жамият ва оддий фуқаролар ҳаётида, ҳар қандай давлат ичидаги ва халқаро майдондаги сиёсий жараёнларда, диний дунёқарашнинг ўзгаришини, уни сиёсийлашувини ўз ичига олган халқаро муносабатлар тизимида диннинг ўрни ва аҳамиятини тадбиқ этиш ҳозирги куннинг энг муҳим муаммоларидан бирига айланган.


Зеро, Президентимиз И.Каримов эътироф этганларидек, «Бугун биз юртимизда халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси бўлган Конституция ва қонунлар асосида демократик, дунёвий давлат барпо этмоқдамиз. Бу давлат авваламбор дунёвий тараққиётга, унинг энг илғор ютуқ ва натижаларига таянади. Айни пайтда шуни ҳам унутмаслик керакки, дунёвийлик - бу даҳрийлик дегани эмас.


Дин ва диний эътиқод бутунлай рад этиладиган ҳаёт қандай ғайриинсоний кўринишга эга эканини биз кечаги тарихимиз мисолида яхши биламиз. Бундай мафкуранинг хатарли томони шундаки, у неча асрлар давомида дин негизида шаклланган, халқ ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб кетган қадриятлар - бу ёзма ёки оғзаки, моддий ёки маънавий мерос бўладими, ахлоқ ёки анъаналар бўладими, миллий дунёқараш ёки турмуш тарзи бўладими - буларнинг барчасини рад этади. Натижада одамзот ўзининг ички дунёси, ҳис - туйғу ва қарашлари, таяниб - суяниб турадиган пойдеворидан маҳрум бўлиб, “шўро доҳийлари” айтганидек, улкан давлат машинасининг “винтчаси”га айланади. Охир - оқибатда бундай одам ота - онасини ҳам, ўз миллати, халқи ва Ватанини ҳам танимайдиган аянчли ҳолатга тушиб қолади. Шу маънода, биз муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдирдагина ўз эзгу мақсадларимизга ета оламиз» .


«Диннинг юксак ролини эътироф этиш билан бирга диний дунёқараш тафаккурнинг, инсоннинг ўзини ўраб турган дунёга ўзи каби одамларга муносабатининг ягона усули бўлмаганлигини ҳам таъкидлаш мумкин. Дунёвий фикр, дунёвий турмуш тарзи ҳам у билан ёнма - ён, у билан тенг яшаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда ривожланиб келган».


Бинобарин дин одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган. Уларни поклаб, юксалтирган. Ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган. Умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан авлодга етказишга ёрдамга келган.


Диний экстремизм – муайян диний конфессия ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб, фанатик унсурларнинг фаолияти мафкураси. Фанатизм ўз ақидасининг шак - шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмаслик, балки уларни диний асосларни бузишда айблаб, уларга қарши уруш очишга чақирадиган омиллардандир. Диний фанатизм диний экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди.


Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикрни илгари сурувчиларнинг йўналиши. Диний фундаментализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, ваҳий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма - сўз талқинга асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларни қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган истилоҳдир.


Мамлакатимизда шакллантирилаётган дунёвий, демократик давлат, унинг мустақиллиги ва келажаги кўп жиҳатдан давлат ва дин муносабатларининг такомиллашув даражасига боғлиқ. Зеро, кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат шароитида давлат ва дин муносабатларининг мувозанатини сақлаб турувчи сиёсат, яъни секуляр сиёсат доимо ҳаётий аҳамият касб этади .


Шу сабабли ҳам секуляр сиёсат Ўзбекистон халқи танлаб олган тараққиёт йили – дунёвий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини яратиш сиёсатининг ажралмас қисмидир .


Кейинги йилларда миллий ва диний қадриятларнинг тикланишига катта эътибор берилиши бу нарса ҳукуматимизнинг устувор сиёсатга айланди. Кўплаб диний байрамлар оммавий нишонланмоқда, телевидение ва матбуот томонидан халқ эҳтиёжида бўлган диний масалалар тез - тез ёритила бошланди. Фуқаролар ўртасида диний илм ва анъаналарга ўрганиш қизиқиш кучайди.


Ўрта Осиёдаги республикалар ўз мустақиллигига эришиши ва унинг мустаҳкамланиши даврида «ислом омили», «ислом уйғониши», «қайта исломлашиш», «ислом феномени» каби иборалар тобора кўпроқ ишлатилиб, бу ҳол уларнинг беқиёс фаоллашувини ўзида акс эттирди. Бунга сабаб собиқ совет давлатининг мафкуравий тасаввурлари ва қадриятларининг емирилиб, муайян вақт давомида ҳосил бўлган маънавий бўшлиқни тўлдириш эҳтиёжи бўлди. Коммунистик мафкуранинг маънавий жиҳатдан қашшоқ бўлиб, ўзига хос мутаассиблиги ва муайян миллатлар манфаатларига қарши қаратилганлиги шўро ҳокимиятидан кейин бу ҳудудда диний фундаментализм учун қулай шароит туғдирди.


Шу нуқтаи - назардан олиб қараганда мавзунинг долзарблиги бугунги кунимизда уз аксини топган: Бугунги кунда диний эркинлик секуляризм жараёнининг энг муҳим тамойилларидан ҳисобланди. Шунингдек, бу нарса ҳар қандай демократик давлатнинг ўзига хос хусусиятдир. Фуқаролар бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оёқ ости қилмаган ҳолда ўзларининг диний нуқтаи назарларини сақлаб қола оладилар . Дарҳақиқат, “секуляризм” атамаси моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак ҳам, секуляризм – давлат ва жамиятни ҳар қандай турдаги диндан ва диний эътиқодлардан мустақил равишда фаолият юритиши лозим бўлган концепция ҳисобланади.


Диннинг дунёвий ҳаёт тарзига мослашуви жараёнини ҳамда дин ва сиёсат ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш учун илмий адабиётларда “секуляризация” (“secular” лотинча сўз бўлиб “дунёвий” маъносини англади) атамаси кенг қўлланилиб келинмоқд Диний фундаментализм, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳар бир давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бир бўлиб қолмоқда. Муайян сиёсий мақсадларда террор воситалардан фойдаланиш халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига тамомила зиддир. БМТ Низомининг 51 моддасига биноан муайян мақсадларга зўравонлик, террор воситасида эришишга уриниш – жиноятчиликнинг алоҳида кўриниши деб баҳоланади .


2010 йил 18 июн куни Президентимиз билан Бухоро вилоятининг Вобкент туманида қишлоқ меҳнаткашлари билан бўлган суҳбатида бу воқеалар ҳақида атрофлича фикр билдириб, «Биз ҳар доим вазмин, ориятли, ор - номусли халқ бўлиб келганмиз. Ҳар доим ўз салоҳиятимизга, ўз кучимизга суяниб яшаганмиз. Шу билан бирга, доимо етти марта ўлчаб, бир марта кесганмиз. Мен шу йўлдан ҳеч қачон қайтмасликка даъват этиб, халқимизга фақат омонлик, тинчлик тилайман», деб таъкидлади. Учрашувда бухоролик тадбиркорлардан бири дунёнинг кўплаб етакчи давлатлари раҳбарларининг жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозига оид фикрлари хусусида сўз очиб, мамлакат Президентининг бу борадаги ёндашуви, принципиал ҳаракатларини қиёсий таққослаб берди.


Ҳақиқатан ҳам ҳамма молиявий инқироздан омон қолиш йўлларини бартараф этиш ва ундан кейинги юксак ривожланиш суръатларини сақлаб қолишга доир амалий уринишлар самара бераётганини ўз ҳаёти мисолида баён этди. Ўзбекистон халқининг ва Президентининг қўшни Қирғизистондаги воқеаларга бўлган инсонпарварлик қарашларини бугунги кунда хорижий давлатларнинг нуфузли сиёсатчи ва таҳлилчилари тўла эътироф этмоқда. Европа халқаро муносабатлар институти вице-президенти, сиёсий фанлари профессори (Бельгия) Ж.Липпер шундай деган эди: «Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг қўшни мамлакатда содир этилган воқеалар миллатлараро можаро эмас, балки бу қўпорувчиликни уюштирган кучларнинг нияти Ўзбекистонни ҳам бу қарама - қаршиликка тортишдан иборат бўлган, деган фикрларни тўлиқ қўллаб - қувватлайман…» .

 

 

Нью - Йорк давлат университети профессори (АҚШ) Парвиз Морвиж эътирофича, «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Қирғизистон жанубида содир этилган ваҳшийлик, зўрлаш, болаларнинг, аёллар ва қарияларнинг ҳаётига қасд қилиш билан боғлиқ ваҳшиёна ҳолатларни ўз ичига олган оммавий жиноятлар ташқаридан туриб, узоқни кўзлаб ташкил этилган ва бошқарилган фитнадир, деган фикрларига тўла қўшиламан… Мен Ўш ва Жалолобод вилоятларида бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилар эканман, Президент Ислом Каримовнинг пухта ўйланган ва оқилона қарори бутун минтақани қамраб олиши мумкин бўлган мудҳиш уруш оловини ўчирди, деб айта оламан».


Қирғизистон Республикасининг собиқ давлат котиби (2000 - 2005), профессор Осмонакун Ибраимов «Белый Парус» (2010 йил 23 июнь, Қирғизистон) газетасида шундай ёзади: «…Бу воқеаларга Ўзбекистоннинг расмий позицияси ҳайрат ва ҳақиқий ҳурмат уйғотди. Бутун Марказий Осиёдаги вазият кўп жиҳатдан минтақадаги етакчи давлат бўлган мана шу мамлакатнинг саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Яқинда Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликдан қирғизлар ҳам, ўзбеклар ҳам жабр кўрди.


И. Каримовнинг қуйидаги сўзлари қўшни қардош мамлакат раҳбари сиймосида ҳақиқий раҳнома ва буюк сиёсатчини эътироф этишга ундайди: «Биз буюк халқмиз, асрлар давомида ёнма - ён яшаб келган қирғиз халқи билан ўзимиз тил топамиз, бу можароларни ечишга ўзимизнинг қурбимиз, ақлимиз ва тажрибамиз етади». Мен ўз сиёсий фаолиятимда жуда кўп нарсаларни кўрганман, лекин Ислом Каримовнинг бу сўзларини кўзга кўринадиган барча жойларга ёзиб қўйиш керак…» .


Бундай фикрларни кўплаб келтириш мумкин.


Мамлакатимиз фуқаролари ва жаҳон жамоатчилиги бу воқеаларга ўз вақтида расмий - сиёсий баҳосини берди: «Жаҳолат ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган. Қизиққонлик, жоҳиллик оқибатида бу гўзал ҳаётни бир лаҳзада йўқотиш мумкинлигини сира унутмаслик лозим. Бугунги мураккаб даврда огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан муҳим», деган фикрлари ҳаммамизни яна бир карра огоҳ бўлишга, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка, гўзал ҳаётимизнинг қадрига етишга даъват этади.





                                                                     Моҳидил ХАМЗАЛИЕВА

                                                                     Хадичаи Кубро аёл - қизлар ўрта махсус ислом билим юрти

                                                                     2 - курс талабаси

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216891
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24588