Эгаси номаълум мактуб
5.5.2016 10722

      Энг олдин фарзанд неъмати билан сийлаган Раббимга ҳамду санолар бўлсин.
      Ҳозир ёзмоқчи бўлган гапларимни сенга кўп бор айтганман. Лекин "Айтилган кетади, ёзилган қолади", дейишади. Шунинг учун бугун дилимдагиларни қоғозга туширишни истадим. Аёл бўлиш, айниқса, она бўлиш ҳам масъулият, ҳам шараф. Бу ҳақда Ҳожар онамиз, Марям онамиз, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарбияларини олган Фотима онамиз (розияллоҳу анҳу) каби улуғ аёллар ҳаётидан жуда кўп ўрнакларни келтирганман.
     Масалан, ҳазрат Ҳожарнинг Аллоҳ таолога бўлган таслимияти, гўдагига сув топиш учун ҳаракатлари динимиз рукнларидан бирига айлангани... Ҳазрат Марямнинг асрлар оша бизларга мумтоз ўрнак бўлган покизалиги, фидойилиги... Пайғамбар (алайҳиссалом) қизи бўлишига қарамасдан, оддий аёл ҳаётини яшаб ўтган, "Эй Фотима, ўзингни жаҳаннамдан қутқар! Мен сизлар учун Аллоҳ ҳузурида бирон нарсага эга эмасман. Бироқ ўртамизда қариндошлик бўлиб, у билан сизларга (дунёда) алоқа қиламан, холос" (Имом Муслим), деган муборак набавий тавсияга жону дилдан амал қилган Фотима онамиз...
     Улар фақат аёл, онагина эмас, бутун инсониятга мураббия, устоз эканини яхши биласан.

 

Кўзларимнинг нури кизим!

 

      Бу қисқа умрда ўқиш-ўрганишдан мўътабар амал йўқ. Зеро, "Ўқинг!" (Алақ, 1) амри Аллоҳ таолонинг илк хитобидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қатор ҳадиси шарифларда илм олишга чақирдилар. Шу сабабли, фарзандли бўлгунча нима ўрганган бўлсам, бир ўзим учун эмас, туғиладиган болаларим учун ҳам ўргандим. Туғилганингдан кейин ҳам – гоҳ ҳаётдан, гоҳ китобдан – ўқишдан, илм олишдан тўхтаганим йўқ. Сенинг китобларга тўла уйда туғилишингни, уларга ошно бўлиб улғайишингни хоҳладим. Мақсадимга эришиш учун ҳаракат қилдим. Китоблар билан дўстлигинг мустаҳкам бўлсин дедим. Кичкина пайтингдан бошлаган "мактаб-мактаб" ўйинларимиз, ўқиш мусобақаларимиз, мутолаага ажратилган маълум соатларимизнинг ҳаммаси шунинг учун эди. Бу уринишлар, шукр, самарасини берди. Булардан асосий ниятим эса ҳар бир аёл она сифатида жамият тарбиячиси эканини онгингга сингдириш эди. 

     Оналик – улуғ шараф, оғирлиги ҳам шунга яраша. Бинобарин, Аллоҳ таоло энг мукаррам бандаси – инсонни уларга омонат топширди. Оналар гўдакларини ҳеч нолимай, оғринмай тўққиз ой қоринларида, икки йил қучоқларида, сўнгра бир умр юракларида кўтариб юрадилар. Тўғри, буларнинг барчаси ширин бўлиш билан бирга машаққатли ҳам. Лекин қийинчилигидан қўрқиб, "болалар оз бўлгани яхши экан", деган фикрга келма. Зеро, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): "Никоҳланинглар, кўпайинглар, чунки қиёмат кунида умматимнинг кўплиги билан фахрланаман", деганлар (Суютий).
     Биласан, жоҳилиятдаги энг хунук ишлардан бири ризқ ва номус ғамида қиз фарзандларни тупроққа тирик ҳолда кўмиш эди. Бугун ҳам жоҳиллар йўқ эмас. Енгил-елпи орзу-ҳавасларини деб боласини қаровсиз қўядиган, худбинона мақсадлари учун ҳали ҳомила экан, гўдаги жонига қасд қиладиганлар йўқ эмас. Ваҳоланки, фарзанд – Аллоҳ таолонинг неъмати. Неъматлар эса қувончимиз бўлиш билан бирга, синовимиз ҳамдир. Фарзандларга жоҳилларча муносабат неъматни исроф қилишдан бошқа нарса эмас.
Болажоним!
    Солиҳ, солиҳа фарзандлар ўстириш ажру савоби мўл, икки дунё учун хайрли амал. Бунинг учун эса, энг олдин онанинг ўзи маънан етукликка интилиши зарурлигини унутма. Ортингда қоладиган фарзандлар чин маънода садақаи жория бўлиши учун ҳаракат қил, ўқиб-ўрганишдан, ўргатишдан тўхтама, доимо дуода бўл!

 

ОНАНГ 

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216415
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553