Гуноҳкорни даволовчи табиб
29.5.2016 5854

   Солиҳларнинг бирларидан қандай тавба қилганлари ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб бердилар: “Бир куни гуноҳларим, тоатларда камчилика йўл қўйганим ва ўлимим ҳақида ўйлаб қолдим. Қарасам, умрим тугаб боряпти. Гуноҳларим эса, кўпайиб боряпти. Ўлимим ҳам яқинлашиб келмоқда. Нафсим эса, тавбага юзланмаяпти. Устимда тоғлар ҳам кўтаролмайдиган бало турганини англаб етдим. Аҳволим оғирлигини ўйлаб уйимдан чиқдим. Йўлда бир табибнинг ёнидан ўтиб қолдим. Қарасам, бир тўп одамлар уни ўраб олиб, дори солинган идишларни унга узатиб, уларни ичиш тартибини (рецептини) сўрашаётган экан. Хуллас, уларнинг ёнига бориб тўхтадим ва бояги табибдан: “Эй қария, сизда гуноҳларнинг дориси борми?” деб сўрадим. Табиб бир муддат бошини қуйи солиб турди-да, кейин бошини кўтариб: “Агар осий Кимга исён қилаётганини билганда эди, маъсият қилишдан олдин эриб кетган бўларди” деди. Бу гапларни эшитиб, дарҳол уйимга қайтдим. Табибнинг гапи қалбимга қаттиқ таъсир қилган эди. Мана, ҳозиргача мана шу тавбамда собит туриб, Роббимнинг эшиги остонасидан жилмадим”.

Шайх Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216392
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553