ИМОН НИМА?
5.1.2018 3800

“Имон” сўзи “ишониш”, “тасдиқлаш” маъносини англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан етказган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, тил билан иқрор бўлиш имон дейилади1.

Имон калимаси қуйидагича айтилади:

 

أَشْهَدُأَنْلاَإِلَهَإِلاَّاللهُوَأَشْهَدُأَنَّمُحَمَّدًاعَبْدُهُوَرَسُولُهُ.

Ўқилиши: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росувлуҳ”.

Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўлигига гувоҳлик бераман. Муҳаммад У Зот бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман”.

Ким бу калималарни тили билан айтса, дили билан тасдиқласа, қабул қилса, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқлигини, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси, Расули эканини эътироф этса, имонли (яни, мўмин) саналади. Агар имон бўлмаса, банданинг ҳеч бир амали қабул бўлмайди, қилган солиҳ амалларига савоб ёзилмайди. Тоат-ибодатлар, эзгу ишлар қабул бўлишининг асосий шарти имондир.

Имон ифодалаш жиҳатидан иккига бўлинади:

1. Ижмолий имон.

2. Муфассал имон.

Имон келтириш лозим нарсаларнинг ҳар бирини ёдлаш, алоҳида санаб тасдиқлаш муфассал имон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етказган нарсаларнинг барчасига ишониш ижмолий имон дейилади.

Ижмолий имон қуйидагича ифодаланади:

 

آمَنْتُبِاللهِكَمَاهُوَبِأَسْمَآئِهِوَصِفَاتِهِوَقَبِلْتُجَمِيعَأَحْكَامِهِ.

Ўқилиши: “Ааманту биллааҳи камаа ҳува биасмааиҳий ва сифаатиҳ, ва қобилту жамийъа аҳкаамиҳ”.

Маъноси: “Аллоҳга, Унинг исмларига, сифатларига имон келтирдим, Унинг ҳамма ҳукмларини қабул қилдим”.

Муфассал имон қуйидагича ифодаланади:

 

آمَنْتُبِاللهِوَمَلآئِكَتِهِوَكُتُبِهِوَرُسُلِهِوَالْيَوْمِالآخِرِوَالْقَدَرِخَيْرِهِوَشَرِّهِمِنْاللهِتَعَالَىوَالْبَعْثِبَعْدَالْمَوْتِ.

Ўқилиши: “Ааманту биллааҳи ва малааикатиҳий ва кутубиҳий ва русулиҳ, вал явмил аахири вал қодари хойриҳий ва шарриҳий миналлоҳи та-ъаалаа, вал баъси баъдал мавт”.

Маъноси: “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, қадарнинг яхшилигиям, ёмонлигиям Аллоҳ таолодан эканига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтирдим”.

1 Молик, Шофеий, Аҳмад, Авзоий, Исҳоқ ибн Роҳвайҳга кўра, имон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш, аъзолар билан амал қилишдир.

Ҳанафий мазҳаби уламоларидан кўплари Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳ зикр қилган нарсага: “Имон тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлашдир”, деган фикрга иттифоқ қилишган (Манба: Муҳаммад Анвар Бадахшоний, “Ақидатут таҳовия шарҳининг талхиси”).

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 70901
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

10614