Жаннат райҳонларига озор берманг!
24.9.2016 6293

     Инсониятга фарзандни неъмат қилиб берган Ҳақ субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамд-у санолар, Фарзандларни асраб-авайлашга ва уларни чиройли тарбият қилишга буюрган Расулуллоҳ (с.а.в.)га салот-у саломлар бўлсин. Жаннат - мўмин-муслумонлар унга доимо интилиб яшайдиган ва уларга бериладиган улкан мукофат ҳисобланади. Жаннатдаги ҳар бир нарса бу дунё ҳаётидан ўн чандон, керак бўлса юз чандон афзал саналади. Унинг васфи эса, Қуръони Каримда жуда чиройли таърифланган. Шундай улуғ маскан райҳонлари -фарзандлар ҳисобланади. 
     Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбандидир. Уни асраб- авайлаш берилган неъматни шукрини адо қилиш десак, менимча муболаға бўлмайди. Фарзандлар беғубор ва меҳрга муҳтождир. 
     Бизнинг юртимизда фарзандлар саломатлиги, уларнинг билим олиши, эмин-эркин униб-ўсиши доимо долзарб масалалар қаторидан жой эгаллайди. Ҳозирги кунда юртимизда улар учун спорт масканлари, илм даргоҳлари ва дам олиш оромгоҳлари кундан кунга кўпайиб бормоқда. Бу йил “Соғлом она- соғлом бола” йили муносабати билан жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, Президентимизнинг: “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, биздан кўра билимли, биздан кўра доно ва албатта биздан кўра бахтли бўлишлари лозим” деган сўзларини бевосита тасдиқлаб келмоқда. 
     Аммо, минг афсуслар билан айтамиз-ки, кўзларимиз оқ-у қораси, келажагимиз пойдевори бўлган беғубор болаларни ўз манфур мақсадлари йўлида ҳалок қилаётган бераҳм ва имонсиз кимсалар ҳам йўқ эмас албатта. Бу инсофсиз кимсалар ҳали яхши ва ёмонни ажратишни билмай, энди ҳаётга қадам қўяётган қалби пок бўлган болаларга портловчи моддалар ўрнатиб, инсоният ҳалок бўлишини четдан томоша қилишни мусулмончиликдан деб ҳисоблайдиларми?! 
     Йўқ!!! Ислом дини - тинчлик, осойишталик дини. Ислом дини фарзандларга озор беришдан қайтаради. Нафақат фарзандлар, балки, барча инсон зотига озор бериш ҳаттоки, унга азият берувчи бирор сўз айтишига ҳам йўл қўймайди. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилинган бир ҳадисда: “Комил мусулмон бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан озор чекмайдиганларидир”-дедилар. Агар бу манфур кимсалар ўзларини “мусулумон” деб аташса, қани? қайси ишлари бизнинг динимиз қоидаларига тўғри келяпти. Уларнинг инсонийликдан, диндан, бугунги кун ҳаётидан анча йироқда эканликлари маълум бўлиб турибди-ку! 
     Ҳозирги кунда динни ниқоб қилиб олган ИШИД террористик гуруҳи хотин-қизларни бозорда нархлашлари, қизларни хорлашлари ҳеч қайси ислом мезонларига тўғри келмайди. Аммо, бу кимсалар учун бу шафқатсизликларнинг бари оддий ҳол ҳисобланади. Ҳаттоки ёш гўдакларни ҳам ўзларининг махсус лагерларида вахшийликка, шафқатсизликка ўргатиб, уларни бераҳм қилиб тарбиялашлари жуда ачинарли ҳолатдир. Улардан қочган бир инсоннинг айтишича: “Суриянинг Раққа шаҳрида олтита махсус лагер бўлиб, ундан ҳар ҳафтада 25-30 бола тўлиқ ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, “жаллод” бўлиб етишиб чиқади. Улар бу лагерда амалий машғулот сифатида асирга тушган тирик инсонлардан фойдаланишади”. 
     Доно халқимиз айтгандек, бола оппоқ қоғозга ўхшайди. Унга нимани туширсангиз, шуни ўқисиз. Унга гўзал сатрлар битсангиз, уни ҳар қўлингизга олганингизда ҳузур-ҳаловат оласиз. Аммо акси бўлса, уни ўчириб ташлашни ҳеч ҳам иложи йўқ. Агар минг меҳнат билан уни ўчирсангиз ҳам у аввалгидек, оппоқ бўлмайди, ёзилганлардан қолган доғлар қолади. 
    Бизнинг бу йўлдаги ҳизматимиз - фарзандларимизга чиройли тарбия бериш, уни теран фикр соҳиби бўлиши ва жамиятда ўз ўрнини эгаллашига ёрдам беришимиз зарур. Уларга бу неъматларни шукрини адо қилиш - мустақилликни мустаҳкамлаш ва юрт равнақи учун ўз ҳиссасини қўшиши билан бўлишини тушунтира билишимиз лозим! 

 

Хадичаи кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Алишержонова Моҳирахон

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216428
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556