Жуманинг фазилати
4.11.2016 8410

    Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) жума куни ҳақида шундай дедилар: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”. У фурсатнинг жуда қисқалигини қўллари билан ишора қилиб кўрсатдилар”.
    “Бу кунда шундай фурсат борки...” ифодасида аниқ вақт айтилмаган. Лекин бу фурсат ҳақида баъзи ҳадислар мавжуд. Уларнинг бирида зикр қилинган фурсат имомнинг хутба ўқиш учун минбарга ўтирган пайтдан бошлаб то масжиддан чиқиб кетгунига қадар эканлиги айтилган.
   Иккинчисида эса, жума куни аср ва шом намозлари орасидаги вақтлиги ҳақида билдирилган. Ўша фурсатнинг қисқалиги ҳақида Ибнул Мунир шундай дейди: “Фурсатнинг қисқалигига ишорат инсонларни ўша вақтни қадрлашга ташвиқ қилиш ва лутфнинг кенглигидан фойдаланиб қолишга ундашдир”.
    Саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейинги олимлар бу фурсатнинг Асри Саодат билан чегараланганми ёки йўқми, мазкур мунаввар фурсат йилнинг ҳар жумасида мавжудми ва ёки йилдаги биргина жума куни келадими деган хусуслар ҳақида ўз фикрларини билдирганлар.
   

Биринчи фикр: шундай кун, фурсат бор, лекин йил бўйи келадиган жума кунларининг биттасида намоён бўлади. Бу фикр Каъбул Ахбор (р.а.) томонидан Абу Ҳурайра (р.а.)га айтилган, аммо у киши буни рад қилганлар. Имом Молик ва Сунан Соҳиблари Абу Ҳурайра (р.а.)нинг фикрларини асос қилиб олганлар.

Иккинчи фикр: Қадр кечаси рамазон ойининг сўнгги ўн кунлигида яширингани каби, бу фурсат ҳам тўлиқ жума кунида яширилган. Ибн Умарнинг (р.а.) фикрларича, бир кун ҳожатларни сўраб дуо қилиш мушкул эмас ва жума кунини фақат дуо билан ўтказа олган одам тилаклари мустажоб бўлиши учун яхши имкониятга эга бўлади.

Учинчи фикр: бу фурсат жума куни ичида яширинган ёки ўз вақтини муттасил ўзгартириб туради. Имом Ғаззолий фикрлар орасида ҳақиқатга яқинроғи шу эканлигини айтган. Ибн Асокир ва Муҳиб Табарийлар ҳам шу фикрдалар.

Тўртинчи фикр: муаззин жума куни бомдодга азон айтган пайтидир. Бу фикр Ҳофиз Абул Фазлнинг “Шарҳут Термизий” асарида келтирилган.

Бешинчи фикр: имом минбардан тушиб, такбир айтилгунига қадар бўлган муддат. Бу фикр Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган.

Олтинчи фикр: жумага азон айтилган пайт. Бу Оиша онамиз (р.а.)дан ривоят қилинган.

Еттинчи фикр: имом минбарга ўтиришидан бошлаб намознинг тугашигача бўлган вақтдир. Муслим ва Абу Довуд Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилишган.

     Аслида манбаларда ушбу вақт ҳақида қирқдан ортиқ фикр-лар билдирилган. Асосийси, бунчалик кўп ривоятлар қилинган бу вақтни излаш мустаҳабдир. Зеро, дуо – мусулмоннинг қуроли. Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсуниб, Унинг марҳаматига сазовор бўлиш ҳар биримизга насиб қилсин.

 

Манба: www.irfon.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554