“Кўк-гумбаз” жоме масжиди
20.10.2015 11445

    Шайбонийлар сулоласидан бири Абдуллохон II Қашқадарё ерида мусулмонлар учун муборак маскан барпо этди. Бу маскан одамлар қалбига эзгулик ва яхшилик уруғларини сочиб туради. Бу замин оталаримиз ва боболаримизни эслатиб, уларнинг қилган хайрли ва савобли ишларидан дарак беради. Унда яшаётган халқ тинчликни яхши кўради ва ғоят меҳнатсевардир.
    Қарши қўрғонининг марказида қурилган Абдуллахон мадрасаси узоқ вақтлар шаҳарнинг кўрки бўлиб ана шу муқаддас табаррук даргоҳни қуришни лойиқ кўрди. Бу масжид намозгоҳ (Кўк–гумбаз) ҳижрий йил ҳисоби билан 999 йилдан буён мавжуд. Унинг гумбази мовий кошинлар билан қоплангани учун халқ орасида "Кўк–гумбаз" номини олди. Намозгоҳнинг қисман сақланиб қолган пештоқидаги сирланган кошинларга битилган ёзувда бу иншоот Абдуллахон II–нинг фармони билан 1590–1591 йилларда қурилгани қайд этилган.
     Абдуллахон II даврида Қарши яна эски шаҳар марказида қурилган Бикибий мадрасаси биноси, пишиқ ғиштдан беш гумбазли иморат шаклида олди айвонли қилиб қурилган. "Кўк–гумбаз" намозгоҳи беш вақт намоз ва жума намози ўқиладиган масжидлардан фарқ қилади. Бу жойда Рамазон ва Қурбон ҳайити намозлари ўқилган. Шунинг учун бундай масжидларни “Намозгоҳ” ёки “Мусалло” деб аталган.
     Одатда намозгоҳлар шаҳарларда, баъзан аҳолиси зич жойлашган йирик қишлоқларда қурилган, байрам ибодатларида бу жойларга катта миқдорда халқ йиғилган. Шу боисдан улар шаҳар ичида эмас, балки шаҳар атрофида кенг майдонда барпо этилган.
     Яна шуни таъкидлаш керакки, Ўрта Осиёда XII–ХVI асрлардан бизгача сақланган намозгоҳлар сони жуда оз. Шунинг учун Қаршидаги намозгоҳ Ўрта Осиё меъморчилигида бизгача етиб келган ноёб ёдгорлик сифатида ҳам қадрлидир.
     Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига қадар «Кўк–гумбаз» масжиди ўша даврдаги сиёсий тузум томонидан ёпиб қўйилган эди. Албатта, Аллоҳнинг даргоҳини зиёрат қилишни ман қилиш мумкин, лекин одамлар қалбидан худога ишонишни қандай чиқариб ташлаш мумкин, ахир улар яратгандан куч–қувват, маънавий озиқ олиб, инқилоб ва уруш давридаги оғир кунларни, урушдан кейинги машаққатларни мардонавор енгдилар, руҳан бақувватликларини намойиш этдилар.
    1953 йилдан бошлаб «Кўк–гумбаз» жума намозларини ўқиш учун жоме масжид сифатида яна фаолият кўрсата бошлади. Бундан ташқари, Қарши шаҳрида 1924 йилгача Ўрта масжидда, 1928 йилгача «Чармгар» масжидида, 1930 йилгача «Одина» масжидида ва «Қизил» масжидларда ҳам жума ва беш вақт намозлар ўқиб келинган.
     Бу масжидда 1860, 1889 ва 1921 йилларда таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилган. Бу ишлар кейин ҳам давом эттирилди. Хусусан, 1967 йилда масжид гумбази шаҳрисабзлик уста Ҳамдам томонидан тикланди. 1982 йилда самарқандлик уста–наққош Нусратилло Асадов томонидан кўк сирли кошин билан Қуръоннинг "Мулк" сурасидан оятлар нозик дид билан ёзилди ва гумбаз тепасига олтин рангли қубба ўрнатилди.
    1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг 660 йиллиги муносабати билан ўтмиш ёдгорликларидан бир қанчасини тиклаш ва қайта таъмирлаш ишлари ўтказилди. Шу жумладан, «Кўк–гумбаз» масжидида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
     2006 йилда "Кук–гумбаз" меъморий мажмуаси Юртбошимиз фармони ва ташаббуслари билан қайта таъмирланди ва ҳозирги кўринишдаги асл қиёфасига эга бўлди.

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216374
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553