МАНТИҚЛИ ЖАВОБ
11.7.2015 6241

Муборак Рамазон ойининг файзидан кўпчилик баҳраманд бўлишга, баъзилар шу баҳона турли зарарли иллатлар, жумладан, маст қилувчи ичимликлар ичишдан тамоман воз кечишни ният қилади. Таассуфки, ҳамма ҳам бу ишни уддалай олмайди. Бунга рўкач сифатида нодонлик билан айтиладиган “асос”лардан бири: “Бу нарсанинг ўзи ҳалол, кайфи ҳаром. Ахир бу нарса ҳалол маҳсулотлардан тайёрланади”, қабилидаги гаплардир. Ушбу сўзларни ўзларига “қалқон” қилиб олувчиларга қуйидаги мўъжаз ҳикоят жавоб бўла олади.


           Ҳикоят


Бир сархуш Илёс ибн Муовия ҳазратларининг олдига келиб:

— Эй Илёс, бир оз узум есам, менга бирор зарарли таъсири бўладими? -деб сўрабди.

— Йўқ.

— Узумдан сўнг бир оз кулча ўти есам - чи?

— Ҳеч қандай зарари йўқ, ейишинг мумкин!..

— Буларнинг устидан бир миқдор сув ҳам ичсам, бўладими?

— Албатта!

Сархуш бу жавоблардан хурсанд бўлди:

— Бу санаб ўтганларим бирлашса, мукаммал шароб бўлади. Уларни ошқозонимнинг ичида бирлаштириш ҳаром бўлмайди-ю, ошқозонимга тушмасдан бирлаштириш нега ҳаром бўлар экан?

Илёс ибн Муовия кулимсиради, ердан бир ҳовуч тупроқ олиб сархушга савол берди:

— Сенга бу тупроқни отсам, бирор ерингга зарар етадими?

— Йўқ.

— Кетидан бир ҳовуч сув сепсам, жонинг оғрийдими?

— Йўқ.

— Сени мана шу ҳолда иссиқда кутдирсам, изтироб чекасанми?

— Йўқ.

Илёс ибн Муовия давом этди:

— Тупроқни,сувни, иссиқни бирлаштириб бошингга отсам... қандай бўларкин?

Сархуш бу сўзларни эшитгани заҳоти икки қўли билан бошини ушлаб бақира бошлади:

— Вой бошим, вой бошим!

— Бошингга ғишт отмаган бўлсам, нега бақирасан?

— Ғишт отмадинг, лекин айтганларинг бошимга ғиштдан - да оғир зарба берди! — деди.

Хулоса эса ҳар кимнинг ўзига ҳаволадир.



                                                                                                 Абдулатиф АБДУЛЛАЕВ

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554