Миллий қадриятларни ёшлар онгига сингдиришнинг аҳамияти
27.7.2015 3716

    Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг манфаатларини тўлиқ таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий ҳамда ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда.
    Амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсир ва оқимларга қарши тура оладиган, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам ўзининг самарасини бераяпти.
    Инсон онги ва қалби учун қаттиқ кураш кетаётган бир даврда бундай масалаларга эътибор берилиши бежиз эмас, албатта. Ёшларни, хусусан, вояга етмаганларни ахборот хуружлари ва маънавий таҳдидлардан асраш – юксак маънавиятли авлодни тарбиялашнинг муҳим омилидир.
     Таъкидлаш лозимки, маънавиятимиз учун ўта оғир ва таҳликали бўлган бир шароитда Юртбошимиз ёш авлодга ва уларнинг келажагига алоҳида эътибор қаратмоқда. Зеро, интернет балосига айланган ғоявий ҳужумлар ва ахлоқий бузуқликлардан ёшларни ҳимоя қилиш учун, уларда ўша ҳужумларга қарши туриб берадиган имунитетни шакллантириш лозим. Бунинг йўли эса битта, у ҳам бўлса, ёш авлодни миллий қадриятларимиз, урф одатларимиз ва муқаддас динимиз таълимоти асосида тарбиялаш лозим.
     Айтиш керакки, бизнинг халқимиз ўз қадрияти, миллий урф-одатлари ва энг муҳими муқаддас динидан узоқ ҳолда яшаш нечоғлиқ ёмонлигини етмиш йиллик атеистик тузум мисолида бошидан ўтказди ва бунинг зарарли оқибатларини англаб етди. Шунинг учун муҳтарам юртбошимиз мустақилликнинг бошиданоқ, миллий қадриятларимиз, гўзал урф-одатларимиз ва муқаддас динимизга алоҳида эътибор қаратдилар. Бугунги кунда эса ҳар биримиз ўша эътиборнинг самарасини ўз кўзимиз билан кўряпмиз. Бу хайрли иш бардавом бўлиши учун ғарбнинг моддият ботқоғига ботиб қолганидан ибрат олиб, моддият билан бирга маънавиятга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин юртимизда маънавият борасида ва уни юксалтириш йўлида, бошқа юртлар ўрнак олса бўладиган даражада кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
     Демак, ёшлар қалбида маънавият қанчалик юксак бўлса, жоҳиллик, ёвузлик, худбинлик, лоқайдлик каби салбий иллатлар шунчалик барҳам топади, булар ўрнида ёшларимиз онгида ватанпарварлик, бунёдкорлик туйғулари юксалади.

 

Абдулазиз Усмонов

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 70901
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

10614