Намоз вақтларини биласизми?
10.2.2017 13403

Ҳар бир ишнинг маълум вақти бўлгани каби, фарз намозларининг ўқилиши учун ҳам белгиланган муддатлар бор. Улар қуйидагича:

 

1. Бомдод намозининг вақти: Шарқ уфқида оқлик – тонг (ёруғлик)нинг ёйила бошлаганидан қуёш чиққунига қадар бўлган вақт.

 

2. Пешин намозининг вақти: қуёш қоқ тиккага келгандан бир оз кейинроқ бошланади. Кун оғган пайт, яъни, ер юзидаги тик турган нарсаларнинг кўланкаси қиёмдаги соясидан ташқари, ўз бўйидан бир ё икки ҳисса ортишига қадар давом этади.

 

3. Аср намозининг вақти: пешин вақтининг тугашидан бошланиб, қуёш ботгунича бўлган вақт.

 

4. Шом намозининг вақти: қуёш ботгандан сўнг бошланиб, уфқдаги қизиллик йўқолгунича давом этади.

 

5. Хуфтон намозининг вақти: шом вақти тугаганидан кейин бомдод намозининг вақти киргунига қадар.

 

   Ҳар бир намоз ўз вақтида ўқилиши шарт. Вақти кирмасдан олдин ўқилган намозлар қабул бўлмайди. Бирор узр билан ўз вақтида ўқилмаган намозлар бошқа пайт қазо қилиб ўқилади. Аммо намозни сабабсиз кечиктириш гуноҳ.
     Нафл намозларни эса қуйидаги уч вақтдан ташқари исталган пайтда ўқиш мумкин:

 

1. Қуёш чиқаётганда;

2. Қуёш қоқ тепада эканида;

3. Қуёш ботаётганида.

 

Манба: www.irfon.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 66658
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

9560