Огоҳ бўлинг “LOVE STORY” - даюслик иллати!
19.8.2016 20973

    Тўйхона юксак дид билан безатилган бўлиб, келин-куёв учун алоҳида жой тайёрлаб қўйилган. Тўй бошланиб, халқимизнинг севимли санъаткорлари бирин-кетин чиқа бошлашди. Бир оз вақт ўтиб, катта экранда келин-куёвларнинг “Lоve story”сини ҳаммага қўйиб беришди. Фильмнинг бошидан охиригача йигит ва қизнинг мавсумга қараб ҳали боғда ҳали тоғда қўл ушлашиб юриши (аксари ҳолларда келин-куёвга шаръий никоҳ ўқитилмаган бўлади), оналаримиз ойнаи жаҳонда кўрганда юзларини четга бурадиган ҳолатларни эса бемалол ёшу кекса, эркак-аёл демасдан ҳаммага қўйиб бериш инсонлардан ҳаё, ибо пардасини кўтаргандек эди. Ёшлар эса фильмни кўриб, баъзи жойларида овозини кўтариб, бақириб ўтиришлари эса беодобликнинг юқори нуқтасидир.
   Куёв Аллоҳ таоло инъом этган аёлини, фарзандларининг бўлғуси онасини нафақат жисмонан, балки назардан ҳам асраши керак. Ҳозир эса бунинг акси ўлароқ куёв мана, кўриб қўйинглар, кимга уйланаётганимни дегандек, келиннинг очиқ ўтиришини кўз-кўз қилишгача борилмоқда. Ахир бу даюслик эмасми?
    Имом Насоийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) даюсга, яъни онаси, синглиси ва аёлини бегоналардан қизғанмайдиганга, Аллоҳ таоло қиёмат куни раҳмат назари билан қарамайди, деб умматни огоҳлантирганлар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бошқа бир ҳадисларида: “Даюс киши жаннатга кирмайди”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
    Никоҳ тўйи бўлган хонадонда, эртаси куни “Юз очар” (келин салом) маросими бўлар эди. Қайнонасими, овсинларми, бувиларми ҳарир ёпинчиқни очиб келинни юзини кўргандан кейин келин учун кўрмана беришар эди. Ҳозир эса “юз очар” маросимига ҳожат йўқ. Никоҳ тўйининг ўзида, қолаверса тўй давомида тўйдан олдин йигит ва қиз қаерларда бўлганлигига ҳамма гувоҳ бўлиши кузатилмоқда.
     Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар бир диннинг ўз ҳулқи бордир. Исломнинг ҳулқи ҳаёдир”, дедилар” (Ибн Можа ривоят қилган).
    Бундай одатлар нафақат ислом дини кўрсатмаларига зид, балки асрлар оша халқимиз онг-шуурига сингиб кетган урф-одатларимиз ва миллий ғуруримизнинг топталиши, эркаклик ҳамиятининг дарз кетишига олиб келади.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира АБУБАКИРОВА

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216882
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24587