Қуръонда кўриш қандай юз бериши ҳақида баён қилинган
22.2.2017 5463

    Агар олимлар, тадқиқотчилар озгина тафаккур қилганларида, Қуръони Каримдаги оятларнинг мўъжизалигини англаб етардилар. Агар улар чиндан ҳам олим бўлишганда, Қуръонни ўқиган, ислом динини холис ўрганган бўлишарди.

 

وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ آَيَتَيْنِ فَمَحَوْنَا آَيَةَ اللَّيْلِ وَجَعَلْنَا آَيَةَ النَّهَارِ مُبْصِرَةً لِتَبْتَغُوا فَضْلًا مِنْ رَبِّكُمْ وَلِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ وَكُلَّ شَيْءٍ فَصَّلْنَاهُ تَفْصِيلًا

 

     “Кеча ва кундузни икки белги – аломат қилдик. Кеча аломатини маҳв этдик. Роббингиздан фазл талаб қилишингиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билишингиз учун кундуз аломатини кўрсатувчи қилдик. Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз” (Ал-Исро сураси, 12-оят).

 

     Агар улар ушбу оятга назар солишса, шу оятнинг ўзида улкан мўъжизани кўришарди. Аллоҳ таоло ушбу оятда:

 

وَجَعَلْنَا آَيَةَ النَّهَارِ مُبْصِرَةً

 

      “...кундуз аломатини кўрсатувчи қилдик...” деяпти.

 

     Аллоҳ таоло кундузни “кўрсатувчи” деб васф қилмоқда. Лекин кундуз кўрсатадими ёки кўз ўзи кўрадими? Баъзилар кўз ўзи кўради деб ўйлайди. Лекин илмий ҳақиқат бундай демайди. Илмий жиҳатдан ҳам собит бўлдики, Қуёшнинг нури нарсаларда акс этади. Кейин ўша нарсалардан қайтган нур кўзга келиб тушади. Ана шундан кейин кўз кўради. Демак, кўз ўзи мустақил равишда кўра олмас экан. Лекин у олдида турган нарсага нур келиб, ундан акс этган ёруғлик кўзга тушгачгина кўра олар экан. Агар шу нур, ёруғлик кетиб, қоронғулик келса, кўз кўролмай қолади. Фақат ўша қоронғуликни ёритиш учун чироқ ёқилса, ўша чироқнинг нури нарсаларга тушганда, улардан таралган ёруғлик кўзда акс этгандан кейингина кўз кўради.
     Аллоҳ таоло юқоридаги оятда кўрсатувчилик сифатини кўзга эмас, кундузнинг ёруғлигига, зиёсига нисбат берди. Бу оят нозил бўлган пайтда одамлар кўз қандай кўришини билмас эдилар. Хўш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин кўзнинг кўриши кундузнинг зиёси, ёруғлиги сабабли рўй беришини қаердан билдилар? Шу оятнинг, шу мўъжизанинг ўзи Аллоҳга иймон келтиришга, Қуръон ушбу борлиқнинг, оламнинг Яратувчиси бўлмиш Аллоҳнинг ҳузуридан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинганлигига иймон келтиришга етарли далил эмасми?

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг “Аллоҳнинг борлигига моддий далиллар” номли китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 69590
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

10258