Рамазон Бутийнинг отаси қандай вафот этганди?
22.10.2018 3526

“Мен бу ҳолатни ўзимнинг "Бу менинг отамдир" номли китобимда ҳам зикр қилиб ўтган эдим. Бу воқеани фақат ибрат учун айтаман.

Отам вафот этган куннинг тонгида қуёш чиқишидан бир оз олдин бошқа хонада табиб ва дўстларим билан эдим. Бир пайт отамнинг баланд овоз билан исмимни айтиб чақираётганларини эшитиб қолдим. Дарҳол уларнинг олдиларига чиқдим. Отам сўрида суяниб ўтирган эдилар. Мен отамни ҳаммомга чиқишни истаяпти, деб ўйладим. У киши менга гапиришни бошладилар. Падаримнинг лаблари қимирлар эди-ю, лекин овозларини эшитмас эдим. Хулоса ва мен билганим шуки, Аллоҳ, алхамдулиллаҳ, ўлим фариштаси отамга Саъидни чақир, дебди. У бу ишни мени отамнинг видолашмай тўсатдан кетиб қолишидан (чўчиб кетмаслигим учун) қилган экан. Бу нарсани аниқ билдим.

Отам мени чақирдилар, мен келганимдан кейин мени кўриб (ушбу гапларни) ишора қилиб айтдилар-да, кейин ётган сўриларига ёнбошладилар ва жон таслим қилдилар.

Бу нарса бир фурсат оралиғида бўлиб ўтди.

Ҳой дўстларим, бу ҳолатни кўтаришга тоғларнинг кучи етмайди. Сизни Аллоҳ таоло каломида айтган ушбу кишилардан бўлишингизга кучингиз етади холос.

Аллоҳ айтади: “Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар.

Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир”. “Фуссилат” сураси, 30-31.

Бу хушхабар сизни дунё ҳаётидаги охирги лаҳзаларингизда айтилади.

Сиз хотиржам бўлинг, бу хабарни сизга фаришта бермоқда. Сизни Аллоҳ мағфират қилган ва саҳифалари оппоқ кишилардан эканингиз хабарини айтмоқда. Энди сиз умрингизда кўрмаган қувонч билан хурсанд бўлинг”.

Имом Бутийнинг ушбу видео суҳбатидан эркин таржима қилинди.

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216428
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556