Расулуллоҳнинг уйқу одоблари
20.5.2016 7609

    Уйқу - руҳни жасаддан ажралиб осмонга сафар қилишидир. Бандалар яхши англашлари учун Аллоҳ таоло ўлиш ва қайта тирилишнинг мисолини ухлаш ва уйғонишнинг мисолида зарбулмасал қилиб айтади: "Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир” (3умар,42). Баъзи салафи солиҳ зотлар айтади: ”Ўликларни руҳлари ўлган вақтларида, тирикларни руҳлари ухлаган вақтларида олинади”. Ибни Ксир айтади:”Жонни суғириб оладиган фаришталар юборилиши орқали бандаларда содир бўладиган ҳолат катта вафот этиш, ухлаган холати кичик вафот этишдир”. Уйқу Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан бўлиб, унда инсоният учун катта ибрат бор. Аллоҳ таолонинг изни билан руҳ жасаддан кўтарилса, ухлаб қолинади. Жасадга қайта кирса уйғонади. Қиёмат қуни ҳам руҳларни жасадларга киришга амр қилинса, худди уйқудан уйғонилгандек, бандалар қабрларидан турадилар.
     Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам) бир қанча ухлаш одобларига иршод қилганлар:

1. Ҳуфтон намозидан аввал ухланмайди, ҳуфтон намозидан кейин сўзлашилмайди. “Расулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи васалам) ҳуфтон намозидан аввал ухлашни, хуфтон намозидан кейин сўзлашни ёқтирмас эдилар”(Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисни шарҳида Ибни Ҳажар Асқалоний айтади: "Ҳуфтон намозидан аввал ухлаш хуфтон намози вақтини ёки мухтор вақтини ўтказиб юборишга олиб келади. Ҳуфтон намозидан кейин сўзлашиш тонгда ёки мухтор вактда ва тунги ибодат(таҳажжуд)дан ухлаб қолишга олиб келади”. Лекин илм олиш, илм бериш, яхшиликлар қилиш ва шу каби ишларда суҳбатлашиш мумкин. Чунки, Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам) мусулмонларнинг ишлари юзасидан Абу Бакр(розияллоҳу анҳу) билан кечалари суҳбатлашар эдилар.

2. Таҳоратли ҳолатда ётилади. Набий(соллоллоқу алайҳи васалам) айтадилар: "Агар ётоғингизга келмоқчи бўлсангиз, бас, намозга таҳорат қилгандек таҳорат килинг”...(Муттафақун алайҳ). Ухлашдан аввал кўрпа-тўшакларни қоқилади. Чунки, кўрпа - тўшакларнинг орасига инсонга зарар берувчи ҳашоратлар кириб олган бўлиши мумкин. Набий(соллаллоҳу алайҳи васалам) айтадилар:”Сизлардан бирортангиз ухламоқчи бўлса, тўшагини қоқсин. Ухлагандан сўнг нима содир бўлишини билмайди”...(Бухорий ривояти)


3. Ўнг тамонга ёнбошлаб ухланади. Набий(соллаллоҳу алайҳи васалам) айтадилар: "...Агар ётишни ҳохласа, ўнг тамонга ёнбошлаб ётсин..(Муслим ривояти). Ушбу ҳадиснинг шарҳида Нававий айтади: "Набий(соллаллоҳу алайҳи васалам) ўнг тамонни яхши кўрардилар. Чунки, ўнг томонга ёнбошлаб ухлаганда хушёр ётилади.. Ибни Қайюум Жавзий чап тарафга кўп ёнбошлаб ётишда юракка зарар бериш эҳтимоли борлигини айтади. Ухлаш асносида бошқа тарафга ўгирилиб олишнинг суннатга хилоф эмаслигини уламолар айтишади.

 

4. Ўнг қўлни юзнинг остига қўйиб ухланади. Ҳафса онамиз айтади: "Расулуллоҳ(соллаллоҳу "алайҳи васаллам)' кечқурун ўринларига ётишни ҳохласалар ўнг қўлларини юзини остига қўяр эдйлар". (Абу Доуд ривояти).

 

5. Ҳамма гуноҳлардан тавба қилинади. Мўъмин киши куни билан қилган ишларини уйқуга кетишдан аввал сарҳисоб қилиши ва хато-камчиликларига тавба қилмоғи мустаҳабдир.

 

6. Қорни билан ётиб ухланмайди. Тихфатул Ғифорий айтади: "Масжидда қорин тамоним билан ухлаб ётган эдим. Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи васалам) келиб, оёғи билан ниқтаб:"Нега бундай ухлаяпсан? Бундай ухлаш Аллоҳ таоло ёмон қўрган ёки ғазаб қилган уйқудир”, деди (Ибн Можжа ривояти).

 

7. Қуръони каримдан оятлар тиловат қилиб ухланади. Ойша онамиз айтадилар: "Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам) ҳар кеча жойларига ётганларида икки кафтларини жамлаб, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нос” сўраларини ўқиб дам солардилар. Сўнгра боши ва юзларидан бошлаб, имкон қадар бутун жасадларига суртар эдилар. Бу амални уч Маротабадан такрорлардилар”(Бухорий ривояти).
Аллоҳ таолони зикр қилиб ухланади. 

     Ҳадиси шарифларда уйқуга кетишдан аввал айтиладиган зикрларнинг кўп турлари баён қилинган. Ана шу зикрлардан энг қисқасни келтиришга қарор қилдик. Ҳузайфа(розияллоҳу анҳу) айтади:” Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васалам) кечқурун жойларига ётсалар, қўлларини юзларига қўйиб:”Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя(Аллоҳим сенинг номинг билан ўлаймиз ва тириламиз)”, дер эдилар”(Бухорий ривояти). 

 

 

8. Ухламоқчи бўлиб ётган вақтда, кечаси туриб (таҳажжуд)ибодат қилишни қасд билан ният килинади. Ана шундай ният билан ухлансаю, кечаси ухлаб қолиб тунги ибодатга туролмаса, у инсонга нияти сабабли тунги ибодат савоби берилади. Абу Дардо(розияллоҳу анҳу) айтади: "Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам): ”Кимки тўшагига келганда, тунда туриб намоз ўқишни ният қилса, бас, тонггача икки кўзи унга ғолиб бўлса, у учун ният қилган нарсаси ёзилади. Уйқуси у учун Аллоҳ таоло тамонидан садака бўлади”, дедилар”(Насафий ривояти).

 

9. Уйқудан аввал олов ва чироқлар ўчирилади ва эшиклар беркитилади. Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайхи васалам) айтадилар:"Ухлаётган вақтларингизда уйларингизда оловни қолдирманглар"(Муттафақун алайҳ). Нававий ушбу ҳадиснинг шарҳида чироқни олови ва бошқа ҳамма оловлар назарда тутилганини айтади. Шунингдек, ёниб кетиш хавфи бўлса,осилган қандилларни ҳам ўчириш кераклигини ва агар ёниб кетиш эҳтимоли бўлмаса, зарурат учун ёниқ қолишини зиёни йўқлигини айтади. Чунки, оловни ўчиришга амр қилишдан мақсад ҳар хил ҳашоратлар оловни тарқатиши натижасида бино ва уйлар ёниб кетишидан сақлашдир. Замонавий тиббиёт чироғи ёниқ уйда ухлаш инсон кўзига зарар беришини аниқлаган.

 

      Имом Ғаззолийнинг фикрича, бир кунлик уйқу меъёри саккиз соатни ташкил этади. Шунга кўра уйқу инсон ҳаётининг ўртача ҳисобда учдан бир қисмини ташкил этади. Ухлашда ҳам Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам)нинг кўрсатмаларига амал қилинса, ухлаб дам олиш асносида ҳам қўшимча ажру савобга эга бўлинади. Чунки, кимки Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васалам) нинг кўрсатмаларига амал қилса, Аллоҳ таоло савоб беради. Зийрак киши уйқу каби мубоҳ - савоб берилмайдиган ишларни ҳам ибодатга айлантиради. Меъёрдан ортиқча уйқу вақтни зое қилишга, дангасаликка ва ялқовликка олиб келади. Умуман ухламаслик инсон табиатига зид нарсадир. Уйқунинг меъёрида бўлгани яхши.



“Мафатиҳул жинон ва масобиҳул жинон” ва “Адабун навм вал истиқоз” асарлари асосида Ўткир Ҳакимов таёрлади.

 

www.vakillik.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216355
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553