Шайтон васваса қилганда бажариладиган 5 амал
3.8.2019 557

  1. Аллоҳдан паноҳ сўраш, “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”ни айтиш.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар Сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг! Зеро, У Эшитувчи ва Билувчи (зот)дир” (Фуссилат сураси, 36-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: “Уни ким яратди?”, “Буни ким яратди?” деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

  1. “Аманна биллаҳи ва биросулиҳ” деб айтиш.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг фикрига васваса келса “Аманна биллаҳи ва биросулиҳ”, деб уч марта айтсин. Шунда ундан васваса кетади», дедилар (Имом Ибн Сунний ривояти).

 

  1. Уч марта туфлаш.

Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, шайтон намозим ва қироатим орасида халақит қилиб, чалкаштириб юборяпти”, дедилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ана шу шайтондир. У “Хинзаб”, дейилади. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй”, дедилар.

Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳу айтадилар: "У зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди" (Имом Муслим ривояти).

 

  1. “Ҳувал аввалу вал ахиру ваз зоҳиру вал батину ва ҳува бикулли шайин ъалийм” деб айтиш.

Абу Зумайл розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: “Қалбимда ниманидир ҳис қиляпман”, дедим. У зот: “Нима у?” дедилар. “Аллоҳга қасамки, уни бирор кишига айтмайман”, дедим. У зот: “Бирор шак бўляптими?” деб кулдилар. Сўнг: “Бирор киши шак-шубҳадан омонда бўлмаган. Ҳатто, Аллоҳ таоло: “Агар Сизга нозил этган нарса хусусида шубҳа қилсангиз...” (Юнус сураси, 94-оят) оятини нозил қилган. Нафсингда бирор нарса топсанг:

“Ҳувал аввалу вал ахиру ваз зоҳиру вал батину ва ҳува бикулли шайин ъалийм”

“У аввал ва охирдир, У зоҳир ва ботиндир. У ҳар бир нарсани билувчидир”деб айт”, дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

 

  1. “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтиш.

Намоз, таҳорат ва шуларга ўхшаш нарсада васвасага тушган киши: “Лаа илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиши мустаҳабдир. Шунда шайтон Аллоҳнинг изни ила ундан узоқлашади.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

www.muslim.uz

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 70874
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

10593