Суяклар мустаҳкамлиги учун
9.11.2015 6382

     Суяклар мустаҳкам бўлиши учун сут-қатиқ маҳсулотларини кўп истеъмол қилиш кераклигини яхши биламиз. Тиббиёт олимларининг фикрича, суякларни қарилик даврига қадар мустаҳкам ва эгилувчан ҳолда сақлаш учун ҳар куни сут ичишдан ташқари, чучук қатиқ, йогурт, творг, пишлоқ истеъмол қилиш керак. Туршак, бодом, кунжут ҳам суякларни мустаҳкамлайди.
    Тишларимиз мустаҳкамлигини сақлаш учун эса, булардан ташқари суяк тўқималари ҳосил бўлишида фаол иштирок этадиган фосфор ва магнийга бой неъматларни ҳам кўпроқ истеъмол қилган маъқул. Таомларингизда кўпроқ дуккакли неъматлар, ёнғоқлар бўлсин. Фосфор ва магний минераллари бодринг, карам, майиз, қора олхўри ва унинг қоқисида ҳам кўп.
   Суяклар мустаҳкам бўлишида кальций ва фосфор алмашинувини тартибга солувчи D дармондорисининг ўрни катта. У организмда ультрабинафша нурлари таъсирида ишлаб чиқарилади. Бу дармондориларнинг ҳосил бўлиши учун қуёшли кунларда соя-салқин боғда 2-3 соат сайр қилиш керак.
    Пишлоқ протеин, кальций ва фосфор моддаларидан иборат. Соғлом суякларга эга бўлиш учун фақат кальций моддаси кифоя қилмайди. Кальций моддасидан кўра фосфор моддасининг аҳамияти организм учун катта.
     Жисмоний машқлар одам склети шаклланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши аллақачон ўз исботини топган. Мушакларнинг фаол бўлиши суяклари тез ўсадиган болалар ва ўсмирлар учунгина эмас, ёши катта ва кексалар учун ҳам жуда зарур. Гимнастик машқлар, сузиш, кунига бир-бир ярим соат муттасил пиёда сайр қилиш керак.

 

“Саломатлик тақвими”да эълон қилинган материаллар асосида тайёрланди 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216914
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589