Таиландлик профессорнинг иқрори
3.2.2017 8910

   Халқаро конференцияларнинг бирида одам анатомияси соҳасидаги машҳур олимлардан бири, таиландлик профессор Тажасат Тажасан сўзга чиқиб, инсондаги асаб системаси, асаб толаларининг тери остида қандай жойлашиши, агар тери куйдирилса, тери остидаги асаблар ҳам куйиши натижасида инсон оғриқни сезмай қолиши ҳақида гапираётган эди. Конференцияда қатнашаётган мусулмон олимлардан бири Қуръондаги: 

 

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآَيَاتِنَا سَوْفَ نُصْلِيهِمْ نَارًا كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُمْ بَدَّلْنَاهُمْ جُلُودًا غَيْرَهَا لِيَذُوقُوا الْعَذَابَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَزِيزًا حَكِيمًا 

 

   “Албатта, оятларимизни инкор этувчиларни дўзахда куйдиргаймиз. Азобни тотсинлар деб, терилари куйиб битиши билан ўрнига бошқа (янги) териларни алмаштириб турамиз. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (Нисо, 56) оятини ўқиб беради. 
     Аллоҳ таоло бу оятда бизнинг эътиборимизни дўзах азоби қандай бўлишига қаратмоқда. Доимий, тўхтовсиз, енгиллаштирилмайдиган, абадий азоб. Дўзах аҳлининг териси ҳар сафар куйиб, оғриқни сезмай қолганда, азобни ҳис қилишлари давом этиши учун Аллоҳ таоло уларнинг териларини янгилаб қўяр экан. 
     Мазкур оятнинг тафсирини профессорга тушунтириб берилганда, у: “Ушбу гаплар бундан ўн тўрт аср олдин айтилганми?” деб сўради. Олимлар: “Ҳа” деб жавоб беришди. 
    Шунда профессор: “Албатта, бу ҳақиқатни олимлар яқинда билишди. Юқоридаги оятни айтувчи башар бўлиши мумкин эмас. Балки у оят Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолодандир. Энди ушбуни айтиш вақти келди: Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ” деди. 
      Келинг, азизлар! Мазкур оят ҳақида ўйлаб кўрайлик! 
    Тери куйса, терининг остидаги асаб толалари ҳам куяди. Асаб толалари куйгач, инсон оғриқни сезмайди. Кофир кимсалар “Қисқа муддат, то териларимиз куйгунича азобланамиз. Кейин азоб ва оғриқни сезмай қоламиз” деб ўйлашар экан. Улар азоб ва оғриқ тери куйгунича бўлади, кейин сезилмай қолади деб хаёл қилишар экан. 
     Аллоҳ таоло қуйидаги оятларда бундай деб марҳамат қилган: 

 

إِنَّ الْمُجْرِمِينَ فِي عَذَابِ جَهَنَّمَ خَالِدُونَ لَا يُفَتَّرُ عَنْهُمْ وَهُمْ فِيهِ مُبْلِسُونَ 

 

    “Албатта, жиноятчилар (кофирлар) жаҳаннам азобида мангу қолувчидирлар. Улардан (азоб) енгиллатилмас ва улар у ерда бутунлай ноумиддирлар” (Зухруф, 74-75). 
    Аллоҳ таоло ушбу оятларда кофирлар дўзахда абадий азобланишларини, улардан азоб енгиллатилмаслигини баён қиляпти. Агар Аллоҳ таоло кофирларни дўзахда абадий азобласа, улардан азоб енгиллатилмаса, терилари куйиб, оғриқни сезмай қолганларида, азобни яна тотишлари учун уларнинг териларини янгисига алмаштириб қўяди. 
    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга куйган тери оғриқни сезмай қолиши ҳақидаги илмий ҳақиқатни ким етказди? Бу илмий ҳақиқатни башарият яқиндагина билди-ку! 
     Инсоният яқиндаги билган ушбу илмий ҳақиқат бундан ўн тўрт аср олдин Қуръонда айтиб қўйилгани Қуръоннинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил бўлганига етарли далил эмасми?! 
    Агар юқоридаги оят одам анатомияси соҳасидаги энг таниқли олимлардан бирининг исломни қабул қилишига ундаган бўлса, бу нарса дунёдаги барча олимлар, сайёрамиз аҳлининг ҳаммаси Аллоҳга иймон келтириб, исломни қабул қилишига етарли далил эмасми?! 



Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг “Аллоҳнинг борлигига моддий далиллар” номли китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216902
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589