ТАВҲИД НИМА?
“Тавҳид” бирон нарсани ягоналикни нисбат бериш, ундан кўпликни инкор этишни билдиради. Шаръий истилоҳда тавҳид Аллоҳга ширк келтиришдан йироқ юриш, зотида, исмларида, сифатларида, ишларида, ҳукмларида У Зотнинг шериги йўқлигига иқрор бўлишдир.
Қуйидаги оятлар тавҳидга мисолдир:
1.“Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ экани, Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботил экани, Аллоҳнинг Ўзигина Юксак, Буюк Зотлигидир”(Ҳаж сураси, 62-оят).
2. “Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина борлигини билинг...”(Муҳаммад сураси, 19-оят).
3. “Аллоҳ – ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий турувчидир”(Бақара сураси, 255-оят).