Тинч юртда азон ҳам бемалол янграйди
6.8.2015 5438

       Мен муаззиннинг азон айтганини эшитсам қалбим ўзгача бир сурурга тўлади. Эътибор қилинг-а:

 

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

 

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

 

Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳ.

 

     Ҳақиқатда улуғ калималар! Аллоҳнинг улуғлигини таъкид ила айтиб, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига баралла гувоҳлик бериш улуғ иш! Муаззин баланд овоз билан азон айтар экан чор атрофга унинг овози етиб боради... Эсланг, Ислом келган даврда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дея ошкора айта олмас эдилар, айтганларни - ҳатто бировни мусулмон бўлганини билган мушриклар уларни қаттиқ таъқиб остига олиб, азоб берар эдилар. Сумайя розияллоҳу анҳони мисол қилиб келтирадиган бўлсак, бу ҳолат мусулмон бўлган кишиларни қатл қилишгача бориб етган. Кейинчалик Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлари бўлиш шарафига муяссар бўлган Билол розияллоҳу анҳуни мушриклар қанчалар мудҳиш қийноқларга солганлари бизга тарихдан маълум.
      Бас, шундай экан Исломга таъқиқ қўйилмаган юртда азонни ҳам бемалол айтиш мумкин десак муболаға бўлмайди. Бунинг учун биз албатта шукр қилишимиз керак.
     Мулоҳаза қиладиган бўлсак, юртимизда 2 000 дан ортиқ масжидлар фаолият юритаётгани эътиборидан ҳар куни 10 минг мартадан зиёд азон айтилар экан. Бир кунда шу қадар кўп азон айтилиши юртда тинчлик, хотиржамлик ҳукмрон эканининг бир нишонасидир. Тинчлик-хотиржамлик эса иймон неъматидан кейин турувчи энг буюк неъмат, десак муболаға қилмаган бўламиз. Неъмат қанчалик қадрига етилса ва шукри бажо қилинса, шунчалик зиёда бўлаверади. Бордию, қадрланмаса, шукр қилинмаса, олиб қўйилади, Аллоҳ асрасин!

 

Ғиёсиддин ВАЛИЕВ

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216891
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24588