Уйқу суннат ёҳуд уйқу ибодатдир!
15.11.2016 10401

    Сиз уйқуга тўймаяпсиз, кун бўйи ҳорғинликни ҳис этасиз, вазифаларингизни тўлиқ бажариш ўрнига бироз мизғиб олиш ҳақида ўйлайверасиз. Булар сизга танишми? Бу ҳар бир бугунги кун кишисининг муаммосидир. Бу эса биз соғлом уйқу тарзига эга эмаслигимизнинг оқибати саналади. Биз бу масалага жиддий эътибор қаратмаймиз, қачон хоҳласак шунда уйқуга ётамиз, муайян жадвалга риоя қилмаймиз. Уйқу билан боғлиқ мана шу муаммолар сабаб бутун кунимиз беҳудага кетади.
    Ҳар бир инсон дам олишга муҳтож ҳамда сарфлаган қувватини тиклаш учун унга вақт лозим. Уйқу инсон бу дунё муаммоларидан бир зум тин олиб, ором олиши учун Яратганнинг берган инъомидир. Бу муддатдан тўғри фойдаланмаслик, уни беҳудага сарф қилиш Яратганнинг неъматидан юз ўгириш билан баробар. Уйқу ҳам инсоннинг бошқа ҳар қандай фаолияти сингари янада қулайлаштирилиши, режалар ҳамда белгиланган жадвалга риоя қилиш воситаси бўлиши мумкин.
     “Бу қадар мураккаблаштиришнинг нима кераги бор, мен шунчаки қачон хоҳласам шунда ухлайвераман” деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ, бунинг оқибати қандай эканлиги ўзингизга маълум. Мусулмон киши учун эса уйқу ҳам ибодатдир, унга қандай ёндошиш кўпинча кишининг эътиқодини намоён этади. Муайян тартибларга риоя қилиш орқали сизнинг уйқунгиз ажрга сазовор этиши, руҳий қониқиш бахш айлаши, барака омилига айланиши ва бедор пайтингизда ўзингизни ажойиб ҳис қилишингизни таъминлаши мумкин. Шу боис “УЙҚУ” режасини тақдим этамиз:

1. Уйқуга тайёрланиш. Уйқудан бир соат аввал фаол ҳаракатларни тўхтатиб, уйқуга тайёрланиш, уйқудан олдин овқатланмаслик, телефонни бир четга олиб қўйиш ва телевизор кўрмаслик керак. Уйқуга ётишдан олдин эса барча эшикларни беркитиш, чироқларни ўчириб, идишлардаги озуқалар устини ёпиш ва буларни “Бисмиллоҳ” деб бажариш лозим. Зеро, ҳадиси шарифда таъкидланади: “Эшигингни беркит. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни(нг оғзини) боғла. Аллоҳнинг исмини зикр қил”, “Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас”.
Уйқудан олдин таҳорат олиш ҳамда тишларни мисвок билан тозалаш лозим. Қўлдан келгунча Қуръон ўқиш, “Воқеа” ҳамда “Мулк” сураларини тиловат қилиш, охирги учта сурани ўқиб, дуо қилиш керак.

2. Уйқу. Аввало уйқуни ҳамда бомдод намозига уйғонишни ният қилиш лозим. Сўнг тўшак чанглардан тозаланиб, бошни қиблага қаратган ҳолда ётиш лозим, ўнг қўлини боши остига қўйиб, ўнг томони билан ухлаш даркор. Туннинг сўнгги учдан бирида имконияти борича таҳажжудга туриб, Аллоҳга ёлворилади. 7 – 8 соат давомида ухлаш керак.

3. Уйғониш. Барвақт уйғонинг. Уйқудан турғазгани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, куннинг хайрли ва муваффақиятли ўтишини сўранг.

 

Хуршида АБдуллаева
"Ziyo" студияси муҳаррири


 

 

Манба: www.ziyo.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216398
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553