Яхши эрнинг 10 та “олтин” қоидаси
19.7.2016 11237

    Оиланинг мустаҳкамлиги ва келажаги, биринчи навбатда, эркакнинг яқинлар ҳаётида тутган ўрни, ўрнатган тартиб-қоидаси ва тутумларига боғлиқ. Хотинининг кўз ўнгида ва умуман унинг ҳаётида биринчи рақамли инсон бўлиш учун эркак амал қилиши зарур бўлган маълум қоидалар мавжуд. 

 

1. Яхши кийининг. Ўз аёлингиз учун чиройли, озода кийинишга ҳаракат қилинг. Эркаклар аёлларини доим чиройли бўлишларини истаганидек, улар ҳам ўз турмуш ўртоқларини кўркам ва озода юришларини хоҳлашади. 

 

2. Аёлингизни чиройли исмлар билан чақиринг! Аёлингизга мурожаатда унга маъқул бўладиган энг чиройли исмлар ва эркалаш сўзларидан фойдаланинг. Биласиз, аёллар қулоғи билан яхши кўради. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари ҳам аёлларини уларга энг ёқимли бўлган исмлар билан чақирганлар. 

 

3. Яхши томонларини эътироф этинг ва эътиборли бўлинг! Доим ҳам аёлларимизнинг биз ва оиламиз учун қилаётган ишларини етарлича баҳоламаймиз, рағбатлантирмаймиз. Буни бажарилиши шарт бўлган одатий юмушлардек қабул қиламиз. Ваҳоланки, бунга қанча меҳнат ва вақт кетади. Шу сабаб баъзи камчиликларидан кўз юминг, ишларини эътироф қилиб туринг. Бу аёлларга ўзига бўлган ишончни орттиради, сизни янада кўпроқ ҳурматлайди. 

 

4. Хатоларини юзига солманг! Агар аёлингизда бирор кичик камчилик бўлса, уни дарров юзига солиб, муҳокама мавзусига айлантирманг. Босиқлик билан тушунтиринг ва жўяли тавсия ҳамда маслаҳатлар билан улардан халос бўлишига кўмаклашинг. 

 

5. Табассум қилинг! Маслаҳатларнинг ичида энг оддийси бу самимий табассумдир. Табассум суннат амал бўлса, аёлига табассум ҳадя этиш икки карра суннатдир. Ришталар мустаҳкамлигининг асоси ҳам самимий табассум ва аёлига очиқ чеҳра билан муносабатда бўлиш, дейилса хато бўлмайди. 

 

6. Миннатдорлик. Унинг ҳам муносабатларда улуши катта. Аёлингизга оилангиз учун бажараётган ишлари учун миннатдорлик изҳор қилиб туринг. Зеро, рўзғордаги покизалик, тозалик ва саранжомликни уларсиз дўндира олмаймиз. Миннатдорлик аёлингизга завқ беради, ҳаётидан мамнунликни юксалтиради. 

 

7. Аёлни бахтли қилиш. Аёлингиздан уни бахтиёр қиладиган 10 та нарса номини сўранг ва қувонч ҳадя қилинг. Унинг бахти ҳақида қайғуришингизни ҳис этиши сизга бўлган меҳр-муҳаббат ва ҳурматни яна оширади. 

 

8. Тинчлантиринг ва овутинг. Аёл – жуда нозикқалб ҳилқат. Унинг кайфияти ҳар қандай сабаб билан ўзгариб туриши мумкин. Ана шундай вазиятларда эркакча вазминлик билан ҳолатдан чиқишига кўмаклашинг, елкадош бўлинг. 

 

9. Кулгу улашиб туринг. Жаноби Акрам саллаллоҳи алайҳи васаллам ҳам ўз аёлларига кулгу улашиб турганлар. Қувноқлик, кулгу-табассум ва ҳазил-мутойиба муносабатлар мустаҳкамлигини таъминловчи яна бир муҳим жиҳатдир.

 


10. Барча шароитларни яратиб беринг. Пайғамбаримиз яхшиликларнинг энг аълосини аввало ўз оиласига қилиш кераклиги ва ана шундай кишилар энг яхшилар эканини таъкидлаганлар. Қолаверса, ўз дуоларингизда Яратгандан оилавий бахт, меҳр-муҳаббат, ўзаро ҳурмат туйғулари мустаҳкамлигини сўрашни унутманг. 

 

 

www.islam-today.ru сайти асосида тайёрланди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216963
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590