Зоҳирий фатво
6.7.2015 5120

 

       Ҳикоят қилишларича, Имом Аъзам ҳузурига бир одам кириб келди:

 

– Эй имом, саволим бор, жавоб берсангиз, – деди.

 

– Айтинг, эшитайлик-чи, – дедилар улуғ имом.

 

– Мен жаннатни истамайман, жаҳаннамдан ҳам кўрқмайман, кўрмаганимга гувоҳлик бераман, ўлган нарса ейман, рукуъсиз, саждасиз намоз ўқийман, фитнани севаман, мен ҳақимда қандай фатво берасиз? – деди ҳалиги киши.

 

Имом Аъзамнинг талабалари бу одамдан ғазабланишди, зиндиқ дейишди. Абу Ҳанифа талабаларига:

 

– Бу одам ориф, авлиёдир. Бул шатаҳотни у (маънавий) сархуш ҳолда сўзлади, сизлар сўзларининг маъносига эмас, зоҳирига эътибор қилдингиз. Жаннатни истамасман дегани – ибодатимни фақат Аллоҳ розилиги учун қиламан дегани. Жаҳаннамдан қўрқмайман дегани – махлуқдан қўрқмайман дегани.

 

Кўрмаганимга гувоҳлик бераман дегани – Аллоҳни ва Расулини кўрмаганим ҳолда имон келтирдим дегани.

 

Ўлакса ейман дейиши – балиқни севиб тановул қиламан деганидир.

 

Рукусиз, саждасиз намоз ўқийман дейиши “улар намозларида доим - барқарор бўлувчи зотлардир” ("Маориж" сураси, 23-) оятига биноандир. Яъни, “қалбимни доимо Ҳаққа бераман ёки жаноза намози ўқийман”, дегани.

 

Фитнани севаман дейишидан мурод, унинг болалари бор. Яъни, “Ҳақиқатан, молларингиз ва фарзандларингиз бир фитнадир ("Тағобун" сураси, 15-оят)  (синов - имтиҳондир)” деган ояти каримага биноандир. Булар инсонларни ҳақдан чалғитувчи нарсалар бўлганидан “фитна” дейилган.

 

Кейин Абу Ҳанифа ўша зотга табассум билан боқиб:

 

– Бу зот орифи биллоҳдир, – дедилар. Барча шогирдлари ўша заҳоти берган фатволарида янглишганликларини англадилар.

 

Одилон қори Юнусхон ўғли

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216430
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556