Қандай маҳсулотларни сотиб олиш керак? 02.08.2015
Савол:Ассалому алайкум, қори ака. Ҳозирда кўплаб маҳсулотларга ҳар хил Е моддалар, қўшимчалар қўшилади. Мен унақа нарсалани ейишга шубҳаланаман. Бозордан қанақа сариёғ, шоколад, ширинлик ва бошқаларни олишда иккиланаман. Шунинг учун сиздан қайси маҳсулотлардан оласиз, деб сўрамоқчиман. Шаръан ҳалол сариёғ, сир, колбаса, шоколад, ширинлик ва бошқа озиқ-овқатлардан ўзингиз биладиган ва истеъмол қиладиганларининг рўйхатини ёзиб берсангиз, хурсанд бўлардим!..
Булим Маслаҳат5393
Ва алайкум ассалом. Сизга ҳозир айнан қайсидир маҳсулот номини айтолмайман. Лекин бирон нарса сотиб олишдан олдин таркибига, қаерда ва қандай шароитда ишлаб чиқарилганига қаралади. Агар у ёки бу маҳсулотнинг ҳалоллигига шубҳа қилсангиз, ундан сақланганингиз афзал. Валлоҳу аълам!