Каъба ичида нима бор? 18.05.2016
Савол:Ассалому алайкум. Саволим шуки, Каъбатуллоҳ ичида нима бор? Шу ҳақида маълумот берсангиз.
Булим Бошқа мавзулар13536
Ва алайкум aссалом. Каъба мусулмонлар намозда ва бошқа ибодатларда у томон юзланадиган, унинг атрофини тавоф қиладиган, бутун дунёдаги мусулмонлар қалби у ерга талпинадиган муқаддас макондир. У “Байтул ҳаром” ҳам дейилади. Сабаби Аллоҳ бу ерда уруш қилишни ҳаром қилган. Байтуллоҳ мусулмонлар наздида Ер юзидаги энг пок макондир. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга Байтуллоҳни қуришни амр қилган. Бу ишда у кишига ўғли Исмоил алайҳиссалом кўмаклашган. Байтуллоҳ қуриб бўлингач, Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломга бу Уйни зиёрат қилишга, ҳаж қилишга бутун дунёдан одамларни чақиришни амр қилган.
Байтуллоҳ тўрт бурчак шаклдаги бино бўлиб, баландлиги 15 метрни ташкил қилади. Исмоил алайҳиссалом даврида бундай бўлмаган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Абдулмуттолиб даврида Каъбага темирдан эшик қилинган ва тилла билан зийнатланган.
Каъбанинг ичи масжид кўринишида. Ўртада учта устун бор. Шифтга мис ва кумушдан ишланган қандиллар осилган. Каъбанинг ичидан йил давомида хушбўй ҳид, мушку анбар иси таралиб туради. У ер йилда бир марта тозаланади. Бунинг учун махсус ишчилар тайинланган. Шунингдек, Каъбапўш тикиш учун ҳам махсус хизматчилар гуруҳи сафарбар қилинади.