Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Тирноқ ўстириш мумкинми? 04.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Саволим аёллар тўғрисида. Яъни, қўл тирноқларини ўстириш ва унга безак бериш ҳукмини ёритиб берсангиз. Умуман олганда, тирноқни ўстирса бўладими? Отинлардан бир-иккитаси Қуръонда келмаган, дейишибди?

Булим Одоб-ахлоқ
4144
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Тирноқ ўстириш мусулмон бандага тўғри келмайди. Тирноқларни олиб, покиза бўлиб юриш ҳар бир инсонга хос фитрий одатлардандир. Тирноқ олиш ҳақида Қуръонда бирон кўрсатма келганини билмайман. Бироқ бу иш суннат экани ҳадиси шарифларда алоҳида таъкидланган.



عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الأَنْصَارِيِّ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلَهُ عَنْ خَبَرِ السَّمَاءِ فَقَالَ: تَسْأَلُنِي عَنْ خَبَرِ السَّمَاءِ وَتَدَعُ أَظْفَارَكَ كَأَظْفَارِ الطَّيْرِ تَجْتَمِعُ فِيهَا الْخَبَاثَةُ وَالتَّفَثُ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ.

    Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, осмон хабари ҳақида сўради. Шунда у зот: “Тирноғингни қушнинг тирноғига ўхшатиб ўстириб олибсан. Тагида кирлар тўпланиб турибди, мендан яна осмон хабари ҳақида сўрайсанми?!” дедилар” (Табароний ва Байҳақий ривояти).
     Ҳаддан ташқари ўсиб кетган тирноқ остида нопок нарсалар тўпланиб қолади. Бу билан таҳорати ва ғусли тўғри бажарилмайди (тирноққа бўёқ суртилса ҳам шундай бўлади). Боз устига, кир тўпланиши натижасида инсон соғлиғи учун зарарли нарсалар таом истеъмоли пайтида ичига кириб, касал қилиши мумкин.
    Тирноқ ўстиришни маданият ҳисоблайдиган баъзи аёллар адашади. Зеро, тирноқ ўстириш ҳазрати одамга эмас, балки ҳайвон ва қушларга тегишлидир. Инсонда ақл бор, фаросат бор. У ўзидаги нопок нарсаларни кетказиб, озода бўлиб юриш имконига эга.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: وُقِّتَ لَنَا فِي قَصِّ الشَّارِبِ وَتَقْلِيمِ الأَظْفَارِ وَنَتْفِ الإِبِطِ وَحَلْقِ الْعَانَةِ أَنْ لا نَتْرُكَ أَكْثَرَ مِنْ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَصْحَابُ السُّنَنِ وَأَحْمَدُ.

      Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга мўйлабни қисқартириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалашни қирқ кундан оширмасликни тайинлаганлар” (Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти). Абу Довуд келтирган ривоятда бу ишлар қирқ кунда ақалли бир марта қилиниши лозимлиги айтилган.
     Одатда, тирноқ ҳафтада ёки ўн кунда бир олиб турилса, яхши бўлади. Аммо бу, ҳар кимнинг ҳолатига боғлиқ. Тирноқ ўстириш гигиена тарафидан ҳам номаъқул ишдир. Бу билан аввало, инсоннинг ўзига зарар етади. Тирноғини ўстириб олиб, оиласи учун таом ҳозирлаётган аёлни кўз олдингизга келтиринг. Бундай хотин ўзи хоҳлаганидек енгил ҳаракат қилолмайди. Қолаверса, тирноғи остида тўпланиш эҳтимоли бўлган кирлар таомга қўшилиб, ўзи ва оила аъзоларига зиён етказиши мумкин.
      Яна таъкидлаб айтамиз: тирноғи ўсган, унинг остида кирлар тўпланиб қолган хотинларнинг қилган таҳорати, ғусли тўғри бўлмайди. Бундай аёллар намозни таҳоратсиз ўқиган бўлади. Жунубликдан ғусл қилса ҳам нопоклиги кетмайди. Нега десангиз, тирноқ тагидаги кирлар таҳорат ва ғуслнинг мукаммал бажарилишига тўсқинлик қилади. Хонадондан файз-бараканинг кўтарилишига ҳам кўп ҳолларда шу иллат сабаб бўлади.
    Тирноқ ўстириб юриш инсоннинг ўзига ва ўзгаларга озор бериши, қалтис ҳаракат қилинса, аъзоларга жароҳат етказиши мумкин. Сабаби бундай тирноқларнинг ўткир тиғдан фарқи йўқ.
    Энди бевосита тирноқ ўстириш ҳукми ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу иш жумҳур уламолар наздида макруҳдир. Агар тирноқ олиш муддати қирқ кундан ошиб кетса, бунинг кароҳати янада қаттиқроқ бўлади. Баъзилар тирноқ ўстириш ҳаром, дейишган экан. Агар тирноқ олиш муддати қирқ кундан ошиб кетиб, таҳорат ва ғуслнинг тўғри бажарилишига тўсқинлик қилса, инсон соғлигига зарар етказса, шундай бўлиши шубҳасиз. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 84308
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Тирноқ ўстириш мумкинми? 04.08.2015

Ассалому алайкум. Саволим аёллар тўғрисида. Яъни, қўл тирноқларини ўстириш ва унга безак бериш ҳукмини ёритиб берсангиз. Умуман олганда, тирноқни ўстирса бўладими? Отинлардан бир-иккитаси Қуръонда келмаган, дейишибди?

4144