Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Аразлашган эр-хотин ўртасига талоқ тушадими? 08.08.2016

Савол:

Эр-хотин 3-4 ой аразлашган ҳолда иккиси бошқа уйда яшаган бўлса, лекин “талоқ” сўзи ишлатилмаган бўлса, қайта никоҳ ўқитиш шартми ёки шартмасми?

Булим Оилавий
20063
Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Агар эрнинг оғзидан “талоқ” сўзи чиқмаса, ёхуд талоқни ният қилган ҳолда унинг “кинояларини” яъни ниятга қараб талоқ ўрнини босиши мумкин бўлган сўзларни (масалан, “уйинга кет!”, “бошинг очиқ!” каби сўзларни) аёлига қарата талоқ ниятида гапирмаган бўлса, эр-хотин ойлаб кўришмаган ёки бир неча йил алоқа қилмаган бўлса ҳам уларнинг никоҳи ўз кучида қолади. Бунда қайта никоҳ ўқитиш шарт эмас. Никоҳ эрнинг талоқ қилиши ёки икки тарафдан бирининг вафот этиши билан барҳам топади. Эр-хотиннинг уришиши, бир-биридан аразлаши никоҳга зарар етказмайди. Чунончи, жанжаллашиш, аразлашиш ёки маълум муддат бирга яшамаслик сабабидан орага талоқ тушмайди.
     Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216420
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Аразлашган эр-хотин ўртасига талоқ тушадими? 08.08.2016

Эр-хотин 3-4 ой аразлашган ҳолда иккиси бошқа уйда яшаган бўлса, лекин талоқ сўзи ишлатилмаган бўлса, қайта никоҳ ўқитиш шартми ёки шартмасми?

20063