Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Талоқдан кейин маҳр қайтариб олинадими? 05.11.2016

Савол:

    Ассалому алайкум Ҳазрат! Никоҳ пайтида маҳрга тилла берилган бўлса, кейинчалик оила бузилган бўлса, эр ўша тиллани қайтариб олишга ҳақи борми? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак? Илтимос, тушунтириб берсангиз!

Булим Оилавий
10637
Жавоб:

    Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Аёлга берилган маҳр талоқдан кейин ҳам қайтариб олинмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган: “Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангиз, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олманг! Уни олиш бўҳтон ва очиқ гуноҳ бўлган ҳолида оласизларми?! Ахир бир-бирингиз билан қўшилиб, улар (яъни, хотинларингиз) сизлардан (яхшилик билан ҳаёт кечириш ёки чиройли суратда ажрашиш ҳақида) қатъий аҳд-паймон олганларидан сўнг қандай қилиб уни (яъни, маҳрни) қайтариб оласиз?!” (Нисо сураси, 20-21-оятлар).
     Агар эр хотинга маълум миқдорда маҳр беришни тайин қилган бўлса, икковлари ёлғиз қолган вақтларида маҳрни бериш вожиб бўлади. Бунда улар орасида жинсий алоқа қилишга тўсиқ бўладиган нарса бўлмаслиги керак.
      Агар маҳр тайин қилинган бўлса, бироқ эр хотинини бирон марта ҳам бирга ёлғиз қолмай туриб талоқ қилган бўлса, аталган маҳрнинг ярмини бериш вожиб бўлади.
     Агар маҳр тайин қилинмаган бўлса, саҳиҳ хилватдан олдинги талоқда мутъа, кейинги талоқда маҳри мисл вожиб бўлади. Яъни, агар маҳр белгиланмаган бўлса, келин ва куёв бирон марта ҳам ёлғиз қолмасдан олдин эр талоқ қилса, мутъа бериш – имкони етганича келин тарафни молиявий тақдирлаш керак бўлади.
     Агар маҳр тайинланмаган бўлса, бироқ эр хотинини саҳиҳ хилватдан кейин талоқ қилган бўлса, маҳри мисл вожиб бўлади. Маҳр мисл деганда, ўша юртда келинларга қанча маҳр бериш одат бўлса, шунча маҳр бериш кўзда тутилади. Валлоҳу аълам! (Манба: “Кифоя”).










Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216805
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Талоқдан кейин маҳр қайтариб олинадими? 05.11.2016

Ассалому алайкум Ҳазрат! Никоҳ пайтида маҳрга тилла берилган бўлса, кейинчалик оила бузилган бўлса, эр ўша тиллани қайтариб олишга ҳақи борми? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак? Илтимос, тушунтириб берсангиз!

10637