Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ойнага қараб, ўзига оро бериш гуноҳми? 21.11.2016

Савол:

    Ассалому алайкум, қори ака. Соғлиғингиз яхшими? Аллоҳ таоло, ўтказаётган диний мавъизаларингиздан рози бўлсин! Сизга берадиган саволим шундан иборат: ойнага кўп қараш гуноҳми? Бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ворид бўлганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ илмингизни янада зиёда этсин!

Булим Одоб-ахлоқ
8519
Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Ойнага қараб, ташқи кўринишини тўғрилашнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойнага қарасалар, “Барча мақтовлар Аллоҳга хос! Ё Аллоҳ, шаклу шамойилимни чиройли яратганингдек, хулқимни ҳам гўзал қил!” деб дуо қилар эдилар. (Ибн Сунний ривояти).
   Демак, мўмин банда ойнага қараб, либоси ва сочини тузатса бўлади. Лекин бунда ҳам меъёрни унутмаслик керак. Ҳуда-беҳудага ойнага қарайвериш, ойна олдида соатлар вақтини бекор кетказиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216276
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар