Билим билан илмнинг фарқи борми? 13.12.2016
Савол:Ассалому алайкум Устоз! Дўстларим билан баҳслашиб қолдик. Билим билан илм сўзларини фарқи нима? деган саволга аниқлик киритиб берсангиз! Жавоб учун олдиндан! Рахмат!
Булим Бошқа мавзулар20589
Ва алайкум ассалом. “Билим” сўзи “билиш”, “маълумотга эга бўлиш”, “англаш”, “ўзлаштириш” маъноларини билдиради. “Билим” – ўзбекча сўз. “Илм” эса араб тилидан кирган. Яъни арабча “илмун” калимаси ҳам “билиш”, “маълумотга эга бўлиш” мазмунини англатади. Мазкур икки сўз орасидаги фарқ: бири ўзбекча, иккинчиси эса арабча эканида. Ўзбек тилида "билим" ва "илм" сўзлари синоним сўзлар сифатида мулоқотда қўлланилади.