“Тажвид қоидалари” китобини кўчириб олиш мумкинми? 14.12.2016
Савол:Ассалому алайкум, ҳурматли устоз, Одилхон ака. Илмингизни Роббимиз зиёда қилсин. Менинг исмим Алижон, ёшим 33да. Доимий равишда давлат ишида ишлаганлигим учун, МУСТАҚИЛ равишда қуръонни ёдлашни қасд қилдим. Бунинг учун Сизнинг "Тажвид қоидалари" китобингизни кўчириб олиб, ўрганишга рухсатингизни олмоқчиман:бевосита сайтдан қоғозга чиқариб ўргансам рухсат берасизми (рози бўласизми)?
Булим Бошқа мавзулар9847
Ва алайкумус салом. Аввало, илмга рағбат қилганингиз таҳсинга сазовор! Қани энди бошқалар ҳам сиз каби Аллоҳнинг Каломини ўқиб-ўрганиш ҳаракатида бўлса! Бизнинг “Тажвид қоидалари” китобимиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, қўшни давлатларда ҳам сотилади. Нархи унчалик баланд эмас. Агар имконингиз бўлса, китобни олганингиз маъқул. Мабодо олишга имкон топилмаса, “Мухлис.уз” сайтидан юклаб олиб, илм олиш мақсадида қоғозга чиқаришга рухсат берамиз.